|
1. |
Сафоев Содиқ Солихович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон қисмидан ҳамраис |
|
2. |
Матмуратов Батир Джолдасович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари |
|
3. |
Туйчиев Анвар Мирзаахмедович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
4. |
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, Сирдарё вилояти ҳокими |
|
5. |
Хурсанов Абдулло Халмурадович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
|
6. |
Тулекова Зиба Толибековна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси, Навоий вилояти Томди тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари |
|
7. |
Суярова Санобар Зарфуллаевна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли «Умид» мактаб интернати директори |
|
8. |
Аннакличева Гулистан Ахмедовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, «Қорақалпоғистон адабиёти» газетаси бош муҳаррири |
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 31.05.2021 йилдаги КҚ-232/1-IV-сон
Кучга кириш санаси
31.05.2021
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркиби қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
2. Мазкур Қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 31 май,
КҚ-232/1-IV-сон