Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 26 июнь 2021 йил рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-3]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) 2-бандидаги «2021» рақами «2022» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июнь,
37-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/3124-3/0609-сон)