Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 26 июнь 2021 йил рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2971-5]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 156-сон «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 2971-1, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 58-модда) 2-бандидаги «2021» рақами «2022» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июнь,
36-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2971-5/0608-сон)