Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг
буйруғи
Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2615-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 2615, 2014 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор У. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 июнь,
232-сон
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 июндаги 232-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон миллий архивлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси тегишли архив иши ҳудудий бошқармалари билан;».
2. 15-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1-иловадан 55-позиция чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2615-1/0606-сон)