Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиНИНГ
Қарори
«Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3112-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сон «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 9-мҳ ва 14-мҳ-сон «Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3112, 2018 йил 29 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/3112/2420-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 июнь,
22-мҳ-сон
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 июнь,
9-mh-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2021 й., 10/21/3112-1/0589-сон)