Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019 06.06.1997 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Ҳужжат 10.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИМЁВИЙ ҚУРОЛЛАРНИ ЯРАТИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ТЎПЛАШ ВА ҚЎЛЛАШНИ ТАҚИҚЛАШ ҲАМДА УНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларига мувофиқ ва Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига Комиссиянинг котибияти функциясини бажариш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонасига Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот (Гаага) билан ишчи алоқалари ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси котибияти учун зарур материалларни тақдим этиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 6 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 287-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади), Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Конвенция (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) юзасидан Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва бирлашмаларнинг (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг иш принциплари оммавий қирғин қуроллари — кимёвий, бактериологик (биологик), заҳарловчи моддалар омборларини ва уларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган асбоб-ускуналарни кечиктирмасдан йўқ қилиб ташлаш зарурлигига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз фаолиятида халқаро шартномалар ва битимларга, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг кўриб чиқиши учун миллий қонунчиликни Конвенцияни имзолаш пайтида қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳолга келтириш учун уни ўзгартириш (қўшимчалар киритиш) тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон қилиниши ва текширилиши керак бўлган саноат корхоналари рўйхатини аниқлаш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция аъзолари бўлган давлатларнинг ана шундай миллий органлари билан мустаҳкам ўзаро алоқа қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тўплаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда Конвенция аъзолари бўлган давлатлар ташкилотининг техник котибиятига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция доирасида амалга ошириладиган текширишларни ўтказишда қатнашиш ёхуд унга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция қатнашчилари бўлган давлатларга нисбатан кимёвий қурол қўлланилган ёки қўллаш хавфи туғилган тақдирда Конвенция аъзолари бўлган давлатларни ёки давлатлар гуруҳига ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда уларни ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Конвенция қатнашчилари бўлган бошқа давлатларнинг кимёвий қуроллар устидан назорат қилиш бўйича ана шундай миллий органлари билан ҳамкорлик ўрнатади ва уни сақлаб туради, белгиланган тартибда ахборот айирбошланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конвенция қатнашчилари бўлган давлатлар ташкилоти ижроия кенгаши ва техник котибиятига ҳисоботлар ва ахборотларни тайёрлайди ва ўз вақтида тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий қуролларни йўқ қилиб ташлаш бўйича халқаро ва республика тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва ёяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кимёвий қуролларни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиб ташлаш масалалари билан бевосита шуғулланувчи, уларга бўйсунувчи муассасалар фаолиятини ташкил этишда тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа тегишли ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга белгиланган тартибда тегишли ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий қуролларни тақиқлаш ва йўқ қилиб ташлашга қаратилган тадбирларни ўтказишга мўлжалланган молиявий маблағлар ва моддий ресурсларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига Конвенция масалаларига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ва бошқа норматив ҳужжатлар бўйича хулосалар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция масалалари бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига, шунингдек бошқа хорижий мамлакатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан Конвенцияда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий қуролларни тақиқлашга қаратилган ҳар қандай ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек кимёвий қуроллардан тинч мақсадларда фойдаланиш фактлари тўғрисида Конвенция қатнашчилари бўлган давлатларнинг худди шундай тузилмалари билан асбоб-ускуналар, материаллар, илмий ва техник ахборот айирбошланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда ёки бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар билан биргаликда кимё соҳасидаги илмий кашфиётларни ишлаб чиқиш ва қўллашда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кимёвий материалларни яратиш, ишлаб чиқариш ёки уларни республика ҳудудида сақлашга рухсат беришга (тақиқлашга) қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт текширишларини ўтказишда қатнашиш учун ватанимиз ва чет эл мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий қуролларни тақиқлаш устидан назорат қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро ташкилотлар, экспорт комиссиялари ишида, кенгашларда, семинарларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция қоидалари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия иши жорий ва истиқболли режалар асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари заруратга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари унда комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашганда қарор қабул қилишга ҳақли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Мажлисда ҳозир бўлган комиссия аъзоларининг кўпчилиги унинг учун овоз берса қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари қарорлар сифатида расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади. Комиссия қарорлари барча давлат бошқарувчи органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган — Комиссия котибияти функцияси Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига юкланади.
(IV-бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.