25.05.2021 йилдаги 996-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 25.05.2021 йилдаги 996-IV-сон
Кучга кириш санаси
25.05.2021
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилинган давлат дастурларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш, давлат жамғармалари маблағларининг тўғри тақсимланиши ва натижадорлигини таъминлашга қаратилган шаффоф механизмларни йўлга қўйиш, қурилиш соҳасида капитал қўйилмалардан оқилона фойдаланиш мақсадида ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари ҳамда давлат харидларининг очиқлигини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўриш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда солиқ солиш базасини кенгайтириш, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган бюджет параметрларига мос равишда солиқ турлари бўйича бюджетга тушумларни тўлиқ таъминлаш, солиқлар йиғиш самарадорлиги даражасини ошириш мақсадида боқиманда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик чораларини кўриб борсин.