17.05.2021 йилдаги 967-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.05.2021 йилдаги 967-IV-сон
Кучга кириш санаси
17.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 29 апрель — 3 май кунлари сайлов округларида ўтказган учрашувлари якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Иноятовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 29 апрель — 3 май кунлари сайлов округларида ўтказган учрашувлари якунлари тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, халқ вакиллари сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз учрашув ўтказиш орқали уларни ташвишга солаётган муаммоларни, ечимини кутаётган масалаларни, шунингдек аҳолининг талаб ва истакларини ўргандилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, мамлакатни иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари юзасидан фракцияларнинг нуқтаи назари ҳақида ўз сайловчиларига ахборот бердилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларидаги учрашувлар чоғида янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамияти сайловчилар эътиборига етказилди, шунингдек қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижро этилиш ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан жами 952 та хонадонга ташриф буюрилиб, 807 та учрашув ўтказилди. Уларда 13 мингдан зиёд фуқаро, шу жумладан 1 200 дан ортиқ тадбиркор билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди, 388 та ижтимоий соҳа объектининг фаолияти билан танишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар томонидан кўтарилган жами 1 606 та масаладан 735 тасининг (45,8 фоизи) депутатлар кўмагида жойида ҳал қилинишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларида депутатлар «Ёшлар дафтари» ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратилиши масаласини ўргандилар, қатор масалаларнинг амалий ҳал этилишига кўмаклашдилар. Натижада 20 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилди, 5 та маҳаллага янги трансформатор ўрнатилди, 10 та маҳалланинг ичимлик сув билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга кредит расмийлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар жойларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ҳамда Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ҳамкорликда ишладилар, муаммоларни атрофлича ўрганиб, уларни бартараф этишда фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларидаги учрашувлар чоғида ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ҳудудларда барпо этилаётган янги массивлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жойлар, корхоналар учун янги оқова сув ҳамда марказлашган канализация тармоқларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш борасида жиддий қийинчиликлар юзага келаётганлиги кузатилди (Фарғона вилояти Бағдод ва Олтиариқ туманлари, Навоий вилояти Конимех тумани, Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳри).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда комплекс ёндашувнинг етарлича йўлга қўйилмаганлиги, айрим туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган бош режаси кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинмаганлиги, аҳоли пунктларининг бош режаларидан фуқаролар лозим даражада хабардор эмаслиги натижасида жойларда тартибсиз қурилишлар давом этмоқда (Тошкент шаҳри, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива тумани).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларидаги айрим умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника таъминоти талаб даражасида эмас. Қатор мактабларда ошхоналар мавжуд бўлишига қарамай, ўқувчиларнинг овқатланиш нормаларига риоя этилмаяпти, айрим мактабларда эса ошхоналар умуман мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатор мактабларда аниқ фанлар бўйича амалий машғулотларни ўтказишда муайян қийинчиликлар юзага келмоқда. Жумладан, мактабларнинг аксариятида мусиқа фани учун зарур бўладиган асбоб-анжомлар, кўргазмали материаллар етарли эмас, мавжуд мусиқий чолғулар эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган, шунингдек мутахассислар етишмаяпти, соҳага доир дарслик ва ўқув адабиётлари талаб даражасида эмас. Хусусан, Бектемир туманидаги мактабларда мусиқа фанининг ўқитилиш даражаси ўрганилганида туманнинг 203, 289, 291-умумтаълим мактабларида мусиқа фанининг ўқитилиш даражаси паст эканлиги маълум бўлди. Бундай ҳолат Сирдарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги кузатилди. Ҳолбуки, аҳоли сонининг мунтазам равишда ошиб бориши натижасида ичимлик сувга бўлган талаб ортаётганлиги ҳудудларда янги сув қувурларини тортишни, шунингдек мавжудларини қайта таъмирлашни талаб этмоқда. Айрим ерларда бундай камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш режалари белгиланган бўлишига қарамай, ишлар ниҳоясига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Тошкент вилояти Қибрай тумани Шалола маҳалласида 2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури асосида ичимлик сув тармоқларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа доирасида муайян ишлар бошланган бўлса-да, шу кунга қадар якунига етказилмаган. Ваҳоланки, лойиҳада мазкур вазифаларни 2019 йилнинг декабрига қадар якунига етказиш, хусусан, 2 дона кўтарма насос агрегати ўрнатиш, 8 км узунликдаги сув қувурини тортиш ҳамда мавжуд сув иншоотини реконструкция қилиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида аҳолини ташвишлантираётган яна бошқа қатор масалалар ҳам аниқланди ҳамда депутат ва парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда уларнинг ҳал этилиши назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатларнинг сайлов округларидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Иноятовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 29 апрель — 3 май кунлари сайлов округларида ўтказган учрашувлари якунлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ҳудудларда янги оқова сув тармоқларини яратиш, марказлашган канализация тармоқларини кенгайтириш, мавжудларини қайта реконструкция қилиш ва бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг «Таълим муассасаларида, айниқса мактабларда санитария қоидалари ва нормаларига, гигиеник нормативларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ХДП ва «Адолат» СДП фракцияларининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг «Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда мактабларда мусиқа фанининг ўқитилишини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Экологик партияси фракциясига республика аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласини, хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Шалола маҳалласида 2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури асосида ичимлик сув тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва унинг якунларини фракция мажлисида мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида атрофлича кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида барча депутатларнинг сайлов округларида ўз сайловчилари билан учрашувларини ташкил этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларида олиб борилган учрашувлари якунларини ўз мажлисларида доимий равишда кўриб чиқиш ва уларга тегишли баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов округларида аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни партиянинг дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар томонлама ўрганиш ҳамда зарур бўлган тақдирда тегишли қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувларини ўтказишга сифатли тайёргарлик кўриш учун сиёсий партиялар минтақавий бўлинмаларининг фаоллигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов округларидаги навбатдаги учрашувларда жойлардаги муаммоларни ҳар бир фракция томонидан аниқ бир масала бўйича саволнома асосида ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча депутатларнинг сайлов округларида ўз сайловчилари билан учрашувларини белгиланган муддатларда ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, сайлов округларида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни чуқур ўргансин ҳамда агар уларни ҳал этиш учун зарур бўлса, тегишли қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
967-IV-сон