Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
1-модда. 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 июнь,
ЎРҚ-694-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2021 й., 03/21/694/0535-сон)