29.05.2021 йилдаги СҚ-316-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 февралдаги «Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида»ги СҚ-234-IV-сонли қарори ижроси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан юборилган парламент сўровига берилган жавобни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-137-IV-сонли Қарори билан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари бўйича батафсил ўрганилмаган айрим масалалар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 17 февралдаги 08/2-56-сонли топшириғи асосида Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қарор ижросининг бориши Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида муҳокама қилиниб, илм-фан ва илмий фаолият соҳасини ривожлантириш юзасидан 2021 йилда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда парламент сўровида қўйилган масалаларга юзаки ёндашган мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўровида кўтарилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий- иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелда «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, илм-фан соҳасига Жаҳон банкининг 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли қарз маблағларини жалб қилишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилдан бошлаб ёшларни илм-фанга янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Ҳукуматнинг 2021 йил 19 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сонли қарори билан «Академик ҳаракатчанлик» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш, «Бўлажак олим» танловини ўтказиш ҳамда «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш» тартиблари тўғрисида низомлар тасдиқланган, шунингдек, докторантурага квоталарни босқичма-босқич ошириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга докторантлар билан ишлаш, улар томонидан олиб борилаётган ишларни назорат (мониторинг) қилиш чоралари етарли даражада ташкил этилмаган. Жумладан, сўнгги тўрт йил мобайнида илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд бўлган 125 та олий таълим муассасаси ва илмий ташкилотларда жами 1 795 нафар тадқиқотчи докторантура босқичини тамомлаган бўлса-да, уларнинг фақатгина 1 080 нафари (60,2 фоиз) илмий даражасини олиш учун диссертациясини белгиланган тартибда ҳимоя қилган (313 нафари ёки 29,0 фоизи ўз муддатида ҳимоя қилган), холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилот раҳбарлари томонидан ҳар чоракда изланувчилар фаолиятини танқидий мониторинг қилиш, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимидан рўйхатдан ўтмаган изланувчиларнинг диссертация ишларини ҳимоя қилишларига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил тадқиқотчи ва профессор-ўқитувчиларнинг мақолалари нуфузига қараб моддий рағбатлантириш тизими яхшиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, иқтидорли ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида математика, кимё, биология ва геология йўналишлари бўйича «Scopus» халқаро илмий маълумотлар базаси бўйича биттадан энг юқори «h-индекс»га (Хирш индекси) эришган 40 ёшгача бўлган олимларга 100 млн сўм миқдорида бир марталик тўланадиган мукофот пули берилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир олий таълим муассасасида профессор-ўқитувчиларни «Scopus» илмий-техник маълумотлар базасига киритилган нуфузли илмий журналларда нашр этилган илмий мақолалардан фойдаланиши учун олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш имкони яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказиш белгиланиб, 2021 йилда илм-фан соҳасида олий таълим муассасаларидаги докторантлар сонини 4,5 мингтага етказиш ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ошириш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс маркази тизими ислоҳ қилинмоқда. Жумладан, республикамизда фаолият юритаётган 132 та олий таълим муассасаларида ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари фонди 3 847 873 номдаги жами 23 123 763 нусха материаллардан (1 154 362 номдаги 4 624 753 нусха илмий адабиётлар, 731 096 номдаги 2 312 376 нусха бадиий адабиётлар) ташкил топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-ресурс марказлари томонидан яратилган ишланмаларни таълимга жорий қилиш, тижоратлаштириш, молиялаштириш ҳамда рағбатлантиришнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш вазифаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, мазкур ҳужжат билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланиши белгиланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 февралдаги «Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида»ги СҚ-234-IV-сонли Қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 9 сентябрдаги СҚ-137-IV-сонли Қарорига мувофиқ юборилган парламент сўровида белгиланган масалалар юзасидан Ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режасининг ижроси бўйича 2021 йил 25 декабрга қадар Сенатга маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш юзасидан 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури бажарилиши юзасидан 2023 йил 1 январга қадар ҳар ярим йилликда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасига ҳисобот берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Олий аттестация комиссияси билан биргаликда илмий изланувчиларнинг хорижий нашрларда чоп этилган мақолалари тан олиниши тартиби ва уларни баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқсин ҳамда такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-316-IV-сон