Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотлар чиқариш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, шунингдек банкнотлар тавсифларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 31 май,
КҚ-232-IV-сон