Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Х.Н. Нормурадовни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 24 майдаги «Х. Нормуродовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида»ги 1070-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хасан Норбекович Нормурадов вафот этганлиги сабабли Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси таркибидан чиққан деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 27 май,
КҚ-230-IV-сон