03.06.2021 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқаруви тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, «Ургут» эркин иқтисодий зонасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг котибият мудири лавозими жорий этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими этиб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар, Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларда назарда тутилган саноатни таркибий қайта ўзгартиришни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада диверсификациялаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ўтказиш, хорижий давлатларнинг кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электротехника саноатини янада ривожлантириш, ички бозорни юқори сифатли миллий электротехника маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг экспорт географиясини, жумладан, турли ахборот ресурслари ва кўргазма тадбирларида миллий брендларни илгари суриш ва электротехника саноати корхоналарининг салоҳиятини намоён этиш орқали кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматли замонавий электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинасозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ҳамда барча техника турлари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни яратиш ва кенг турдаги сифатли тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлиги юқори бўлган ва энергия тежайдиган замонавий технологиялар негизида мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этиш, уларда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда ички бозорни тўлдириш ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулот турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш борасида ҳудуддаги синов ва сертификатлаш марказлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида тадбиркорларнинг тўлиқ ва узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш, улар учун зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш, хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, вилоятда янги кичик ва йирик саноат зоналари сонини кўпайтириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур қарордан келиб чиқиб бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимининг ўринбосарларининг янгиланган функционал вазифалари тақсимоти ҳамда уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқлаш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари фаолиятини самарали ташкил этилишини мувофиқлаштириб борсин ҳамда унинг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бошқариши учун зарур шарт-шароитлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/342/0519-сон)