Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2806-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 44-сон буйруғи (рўйхат рақами 2806, 2016 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 333-модда) билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига» деган сўзлар «Ўзбекистон Миллий архивига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «ёхуд Тошкент шаҳар» деган сўзлардан кейин «марказий» деган сўз билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор У. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 май,
185-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 10/21/2806-1/0510-сон)