24.05.2021 йилдаги КҚ-225-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш натижаси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари томонидан мутасадди вазирлик, идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари таъминланиши ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари таъминланишида, ердан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда мазкур йўналишда айрим муаммоли масалалар ҳамда камчиликлар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 614 та ҳолатда 1 618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлиб, мазкур ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ажратишда шаффофликни таъминлаш, бюрократик тартиб-таомиллар ҳамда тўсиқларни қисқартиришга тўла эришилмаган. Хусусан, ўрганишда 148,4 гектар бўш ер майдони аукцион савдоларига чиқарилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» ААТ тизимига келиб тушган 2 642 та ер участкаларидан 1 073 таси бўйича вилоятнинг ваколатли ташкилотлари томонидан ер участкасини танлаш, материалларини келишиш, хулосалар бериш муддатлари бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонлари ёки бузилган турар жойлар учун компенсация тўловларининг тўланишида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, маҳаллий ҳокимликларнинг 67 млрд сўмлик 268 та объектни бузиш тўғрисидаги қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори талабларига асосан ҳудудий жамғарманинг кузатув кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай қарорлар Янгийўл шаҳрида 168 тани, Қибрай туманида 53 тани, Зангиота туманида 42 тани ва Чирчиқ шаҳрида 5 тани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмаган ҳамда бузилмаган (қисман бузилган) 45 та турар ва нотурар жойлар эгаларига асоссиз 11 млрд 957 млн сўмлик тўловларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни баҳолаш лицензиясига эга бўлмаган ташкилотлар томонидан баҳоланган ёки баҳолаш ҳужжатларисиз 22 нафар фуқарога 8 млрд 588 млн сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мол-мулк объектларининг баҳолаш қийматлари, бузилиши натижасида яроқли қурилиш материаллари ҳамда бошқа кўрсаткичларнинг ҳисобга олинмаганлиги натижасида 50 нафар фуқарога 6 млрд 193 млн сўмлик маблағлар бюджетдан ортиқча сарф қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоевнинг Ер кодексига мувофиқ Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ер кодексига мувофиқ Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари таъминланиши борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ ҳамда манзилли чоралар кўрилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда юқорида келтирилган салбий ҳолатлар ва уларнинг сабаблари юзасидан Ҳукумат доирасида тегишли муҳокамаларни ташкил этсин ҳамда натижаси бўйича тегишли мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг 1 октябрига қадар ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг ягона тартибини белгилаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, бўш ер майдонларини ажратишда шаффофлик таъминланмасдан уни аукцион савдоларига чиқармаслик ҳамда давлат, жамоат эҳтиёжлари учун бузилган турар ва нотурар жойлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан тўланган компенсация пулларини ортиқча тўланиши ҳолатларини ўрганиб, тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берсин ва натижаси юзасидан 2021 йил 1 ноябрга қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонлари ёки бузилган турар жойлар учун компенсация тўловларини тўлашни тартибга солиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида компенсация сифатида таклиф этилаётган объектларнинг аниқ манзили, қиймати ва жойлашувини акс эттирадиган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бузилган турар жойлар учун компенсация тўловлари тўланишида бузилаётган объектлардаги яроқли қурилиш материалларини ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олмаган ҳолда фуқароларга тўловларни ҳамда вақтинчалик турар жой ажратишга қадар тўланган ижара тўловларини ортиқча тўлашда айбдор бўлган ходимларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» ААТ тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни аукционга қўйишда очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида масъул давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тақдимномалар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларни бажаришда, жумладан бўш ер участкаларини очиқ аукцион савдоларига чиқаришни таъминламаганлиги учун Оҳангарон, Бекобод, Янгийўл, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Пискент, Бўка, Ўртачирчиқ, Чиноз, Зангиота ва Бўстонлиқ туманлари масъул ходимларига нисбатан чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу банд ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжаликларига ер майдонларини бериш тўғрисидаги ижара шартномалари тарафлар келишувисиз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бир томонлама бекор қилинганлик ҳолатлари юзасидан уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган ўрганиш натижасида Тошкент вилоятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер муносабатларини тартибга солишда ўз вазифасини лозим даражада бажармаган Оққўрғон, Янгийўл, Оҳангарон, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Қибрай, Чиноз туманлари ҳамда Бекобод, Олмалиқ шаҳарлари мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўришни таъминласин ҳамда натижаси юзасидан Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманларининг айрим аҳоли пунктларида бош режалар ишлаб чиқилгунга қадар жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш масаласини ўрганиб чиқиб, уларни келгусида белгиланган тартибда кимошди савдоси орқали сотиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга берилган ер участкаларидан бошқа мақсадларда ёки оқилона фойдаланмаганлик ҳолатларини таҳлил қилсин ҳамда низо бўлган тақдирда фақат қонун талабларига асосан мазкур ҳуқуқларни бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу банд ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ёхуд ижарачи билан келишилган ҳолда олиб қўйиш юзасидан доимий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш жараёнида йўл қўйилган қонун бузилишлар юзасидан мансабдор шахсларга депутат сўрови юбориш, зарур ҳолларда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-225-IV-сон