Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 3 — 7 ёшли болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторининг улушини ошириш мақсадида:
1. 2021-2022 йилларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлигига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилсин.
2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар:
Молия вазирлигига фоизсиз 2022-2023 йилларда қайтариш шарти билан ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ажратилаётган маблағларни қайтариш давлат активларини хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Молия вазири Т. Ишметов бошчилигида Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ва молиялаштириш;
давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадларига ажратилаётган марказлашган маблағлардан манзилли ва самарали фойдаланишини таъминлаш, соҳада амалга оширилаётган лойиҳаларни доимий таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришда коррупция ҳолатларига, ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик.
4. Комиссия (Т. Ишметов) мазкур қарорга мувофиқ белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 май,
ПҚ-5125-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 майдаги ПҚ-5125-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
|
1. |
Т.А. Ишметов |
— |
молия вазири, Комиссия раиси |
|
2. |
А.В. Шин |
— |
мактабгача таълим вазири, Комиссия раисининг ўринбосари |
|
3. |
Б.О. Онорбоев |
— |
Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири |
|
4. |
А.М. Бобоев |
— |
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари |
|
5. |
Н.Б. Хусанов |
— |
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
|
6. |
Б.И. Зокиров |
— |
қурилиш вазири |
|
7. |
А.А. Камалов |
— |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
|
8. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосари |
|
9. |
А.Б. Эшчанов |
— |
Молия вазирлиги департамент директори, Комиссия масъул котиби |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2021 й., 07/21/5125/0503-сон, 02.11.2021 й., 07/21/5272/1010-сон)