20.12.1996 йилдаги 452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.12.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ» ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУБОГИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юксак спорт маҳоратини янада оширганликни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг энг юқори натижаларга эришган спортчиларини тақдирлаш мақсадида, шунингдек ёш авлодни халқаро спорт майдонларида мамлакатни машҳур қилган ҳамда Ўзбекистон спортининг шонли анъаналарини янада бойитган энг яхши спортчилар мисолида ватанпарварлик ва Ватанга чексиз садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисидаги Низом ва Республика комиссияси таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги билан мукофотлаш ҳар йили йил якуни бўйича ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси 1997 йил 1 мартгача «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини ва унинг нусхаларини тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг энг яхши спортчисига бериш учун Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига ҳар йили 10 (ўн) минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
20 декабрдаги 452-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги (бундан кейин Кубок деб аталади) энг юксак натижалар, спорт шарафи ва шуҳрати, мардлик, садоқатли ватанпарварлик ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон спорти анъаналарини бойитишга, республика нуфузини кўтаришга қўшилган улуш рамзи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кубок йил мобайнида чемпион унвонига сазовор бўлган, Жаҳон, Олимпия ўйинларида рекорд ўрнатган ва расмий халқаро мусобақаларда энг юксак спорт натижаларига эришган, ўзининг спортдаги жасорати ва ғалабага бўлган мустаҳкам иродаси билан ўсиб келаётган авлодга муносиб намуна кўрсатган спортчига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кубок билан мукофотлашга номзодлар спорт жамиятлари ва идоралари тренерлари, спорт турлари бўйича республика федерациялари, Спорт журналистлари уюшмаси томонидан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси тавсия этилган номзодларни ўрганади, улардан энг муносибларини танлайди ва «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш билан боғлиқ барча зарур ташкилий тадбирларни таъминлаш Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги, белгиланган намунадаги гувоҳнома ва пул мукофоти тантанали вазиятда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лауреатнинг фамилияси ва исми ўйиб ёзиладиган «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги Олимпия шон-шуҳрати музейида сақланади. Кубок аслининг нусхаси лауреатга топширилади.