Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сонли;
2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6199-сонли фармонлари тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 апрель,
848-IV-сон