Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ ЎЗИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига 1-илова):
2-банди 3-хатбошидаги «ва маркалаш жойигача боришдан» сўзлари;
12-банди 1997 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 13 июнь,
296-сон