15.04.2021 йилдаги 861-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 15.04.2021 йилдаги 861-IV-сон
Кучга кириш санаси
15.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 25 — 31 март кунлари сайлов округларида ўтказилган учрашувлари якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Иноятовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 25 — 31 март кунлари сайлов округларида ўтказилган учрашувлари якунлари тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказишди, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиб, таҳлил қилишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувларда асосий эътибор аҳолини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламент томонидан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништириш, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолатини ҳамда сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб, улар натижасида амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқишга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар давомида депутатлар томонидан жами 2 385 та хонадонга ташриф буюрилиб, 1 640 та учрашув ўтказилди. Уларда 35 минг нафардан зиёд фуқаро, шу жумладан 3 700 нафардан ортиқ тадбиркор билан бевосита мулоқотлар ташкил этилди. Шунингдек, «Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги» доирасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ҳам ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан аҳоли билан ўтказилган суҳбатлар, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардаги учрашувларда 4 516 та турли даражадаги масалалар кўтарилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли томонидан кўтарилган 2 002 та (44,3 фоиз) масала жойида ҳал этилди. Жумладан, депутатларнинг кўмагида 66 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 50 дан зиёд хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди ҳамда 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банк кредити ва 15 нафар фуқарога эса ер ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни бевосита мутасаддилар иштирокида ҳал этиш мақсадида сайлов округларида депутатлар томонидан сайёр қабуллар ҳам ташкил этилиб, уларда 6 004 нафар фуқаро иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек депутатлар томонидан бирламчи тиббиёт муассасаларида аҳолининг сифатли тиббий ёрдам олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди, мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди. Хусусан, 100 нафардан зиёд фуқаронинг тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар билан ўтказилган мулоқотлар чоғида мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар жойлардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ҳамда Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан ҳамкорликда ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини атрофлича ўргандилар ва уларни бартараф қилишда фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашларда ташкил этилган котибиятлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида депутатлар томонидан ушбу котибиятларга доимий равишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш тизими яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларидаги учрашувлар давомида жойлардаги тиббиёт ва таълим муассасаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлашда тўсиқ бўлаётган муаммолар, мактабларнинг моддий-техника базаси талаб даражасида эмаслиги депутатлар эътиборида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, бугунги кунда янги уй-жойлар ва кўп қаватли тураржой биноларини қуриш ҳажми кескин ошганига қарамай, янги пайдо бўлаётган массивларда мактаб ва боғча бинолар барпо этилмасдан қолмоқда. Бу эса, мавжуд таълим муассасаларида ўрин етишмаслигига сабаб бўлиб, фуқароларнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек айрим умумтаълим мактабларида дарсдан ташқари машғулотлар учун яратилган шарт-шароитлар талаб даражасида эмаслиги, айрим мактабларда ошхоналар умуман йўқлиги, ишлаб турган ошхоналар фаолиятини йўлга қўйишда эса кўплаб муаммолар мавжудлиги кузатилди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар чоғида пандемия шароитида таълим муассасаларида ўқитиш онлайн (масофавий) шаклда давом эттирилгани туфайли ўқитиш сифати ва самарадорлиги пасайиб кетаётганлиги ота-оналар томонидан билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти ўрганилганда уларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда зарур инфратузилмалар билан таъминлашда қатор муаммолар юзага келаётганлиги, хусусан, газ ва электр тармоқларига уланиш, йўл инфратузилмаларини қуриш ҳамда транспорт-логистика тизимига боғлаш билан боғлиқ, ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ишсизликни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар етарли даражада ташкил этилмаётгани кузатилди. Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш жиддий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари давомида аҳолини ташвишлантираётган яна бошқа қатор масалалар ҳам аниқланди ҳамда депутат ва парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда уларни ҳал қилиш чораларини кўриш лозимлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатларнинг сайлов округларидаги ишини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Иноятовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 25 — 31 март кунлари сайлов округларида ўтказилган учрашувлари якунлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Депутатларнинг 2021 йил 25 — 31 март кунлари сайлов округларида ўтказилган учрашувлари якунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг жорий йил 2 — 8 апрель кунлари ўтказилган мажлисларида кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЎзЛиДеП фракциясининг «ҳукумат соати» доирасида қурилиш вазири ва халқ таълими вазирининг ҳудудларда янги барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда янги мактаб ва боғчалар қурилишини инобатга олиш ҳамда кўп қаватли турар жойлар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан депутатлар саволларига жавобларини эшитиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда «Миллий электр тармоқлари» АЖга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилмалар билан таъминлаш, улардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг Қонунчилик палатаси мажлисида халқ таълими вазирининг «Мактабларда дарсдан ташқари машғулотлар ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мактаб ошхоналари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.А. Мусаевга пандемия шароитида таълим муассасаларида онлайн (масофавий) ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан парламент сўровини юбориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон ХДП фракциясининг «ҳукумат соати» доирасида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг «Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг шакллантирилиши ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида»ги депутатлар саволларига жавобларини эшитиш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасига (Е. Борисова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг ташкил этилиши ҳолатини, айниқса, олис ва чекка ҳудудлардаги фаолияти тўхтатилган айрим оилавий шифокор пунктлари фаолиятини қайта йўлга қўйиш эҳтиёжини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда болалар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизимини жорий этиш борасидаги ишлар ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ҳамда асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари сайлов округларида аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиш ҳамда зарурат бўлса, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисларида депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувлари якунларини кўриб бориш ва унга тегишли баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларидаги ишининг амалий натижадорлигига эришиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар давомида кўтарилган масалаларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли мансабдор шахсларига депутат сўровларининг белгиланган тартибда юборилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашувлар давомида республика даражасида аниқланган масалаларни парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда бартараф этиш чораларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятини бугунги кун талаблари асосида янада самарали ташкил қилиш, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий Кенгашлардаги котибиятларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган амалий ишларни кучайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
861-IV-сон