ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3195-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 3195, 2019 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й, 10/19/3195/4007-сон) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг 11-бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Раис А. МАКСУДОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 май,
4-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2021 йил 15 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 10/21/3195-1/0460-сон)