Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3217-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 14 январдаги 106-сон буйруғи (рўйхат рақами 3217, 2020 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/3217/0136-сон) билан тасдиқланган Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 3-иловалари матнидаги «паспорт» деган сўзлар «биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 май,
5-сон
Келишилди:
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р. ИЗАМОВ
2021 йил 15 апрель
(Қонуни ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 10/21/3217-1/0463-сон)