Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, 2020 йилда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, 2020 йилда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 апрель,
912-IV-сон