23.04.2021 йилдаги СҚ-270-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил I чорагидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён Дастур деб юритилади) 2021 йил I чорагидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича барча зарур ва тезкор чораларни кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида Вазирлар Маҳкамасининг Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ҳамда Давлат дастури ижросини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро Мониторинг-таҳлил кичик гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур 273 та банддан иборат бўлиб, унинг ижроси доирасида умумий қиймати 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд АҚШ доллари ҳамда 57,5 млн еврога тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Биринчи чоракда ижроси таъминланиши белгиланган 41 та топшириқнинг 32 таси тўлиқ бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Дастурда ижро муддати келмаган 15 та банддаги вазифалар бажарилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,0 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 46,7 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 102,8 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жами хизматлар ҳажми 61,0 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 33 трлн 900 млрд сўмга ижро қилинган. Давлат бюджетининг жами харажатлари 34 трлн 100 млрд сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 18 трлн 200 млрд сўмни ташкил қилган. Ушбу амалга оширилган харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,6 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил I чорагида республика истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлашга йўналтирилган янги генерация қувватларини қуриб ишга тушириш бўйича 4 та йирик хорижий компания билан давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 2,6 млрд доллар, шундан 818 млн доллари тўғридан-тўғри инвестиция бўлган 453 та лойиҳа амалга оширилган ва бунинг натижасида 35 897 та янги иш ўрни ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир туман (шаҳар)да «Ёшлар дастурлари» ижроси тизимли йўлга қўйилиб, 271495 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланган, 62 441 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган ҳамда 27 236 нафар ёшлар «1+1» лойиҳаси асосида тадбиркор ва уста-ҳунармандларга бириктирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил қилинган «Ёшлар жамғармалари» маблағларидан 17 млрд 504 млн сўм маблағ сарфланиб, «Ёшлар дафтари»га киритилган 24 минг 904 нафардан ортиқ ёшларнинг муаммолари ҳал этилишига кўмаклашилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 660 минг доза AstraZeneca ва 1 млн доза ZF-UZ-VAK 2001 вакцинаси олиб келинган. Эмлаш ишларини амалга ошириш учун республикада 3 138 та пункт ва 862 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 та туман (шаҳар) да аҳолининг саломатлиги ҳолати хатлови якунланган, 21 та оилавий шифокор пункти ва 6 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Дастурнинг ижроси I чоракда таъминланиши белгиланган 9 та бандидаги топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, 8 та банднинг ижроси юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган, 1 та банддаги вазифа ижроси умуман таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Давлат дастурининг 145-бандида 1 мартга қадар аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси қайд этилган бўлиб, мазкур банд ижроси юзасидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 120-бандида 20 мартга қадар қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш, ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши белгиланган. Бироқ мазкур топшириқ бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган аксарият ҳужжатлар лойиҳалари ижрочилар томонидан ўз вақтида ишлаб чиқилмаганлиги ҳудудларда шу йўналишдаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Дастурнинг 156-бандида 20 мартга қадар барча шаҳар ва туманларда «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш топшириғи берилган. Мазкур ҳужжат лойиҳаси белгиланган муддатдан бир ой ўтиб, яъни 14 апрелдагина Президент Администрациясига киритилган. Натижада ҳудудларда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини қаерда ҳамда қандай асосда ташкил қилиш юзасидан муаммолар юзага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Дастурда белгиланган ҳужжат лойиҳалари ижрочилар томонидан сифатсиз тайёрланаётгани учун юқори инстанцияларда уларни қайта ишлаш жараёни кўп вақт талаб этяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Дастурнинг 60-бандида 1 мартга қадар «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш белгиланган. Февраль ойида тайёрланган ушбу қонун лойиҳаси шу кунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 4, 73, 77, 150, 159, 218-бандларидаги топшириқлар белгиланган муддатдан кечикиб ижро қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Сенатнинг 2021 йил 5 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-226-IV-сон қарорида белгилаб берилган айрим вазифалар бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, юқоридаги қарорда ҳукуматга Дастур ижроси бўйича ҳисоботларда белгиланган вазифалар юзасидан ҳудудлар кесимида амалга оширилган ишлар, хусусан ижтимоий объектларда бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақида тўлиқ маълумот киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Аммо мазкур топшириқ ижроси бўйича маълумотлар Сенатга тақдим этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил I чорагидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда I чоракда бажарилиши белгиланган, аммо ижроси ўз вақтида таъминланмаган 9 та банддаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир ой муддатда қабул қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатлардан кеч ҳамда сифатсиз тайёрлаган ижрочиларга нисбатан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни ташкил этиш, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дастурлари» ижросини тизимли назорат қилиш, «Ёшлар жамғармалари» маблағларини самарали тасарруф қилиш, «Ёшлар дафтари» ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда имтиёзли кредит маблағлари билан ўз вақтида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилган карантин чекловларига амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, хориждан олиб келинган AstraZeneca, ZF-UZ-VAK 2001 вакциналари билан аҳолини эмлаш жараёнини халқаро талаблар ва стандартларга мос равишда ташкил этиш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини зарур жиҳозлар билан таъминлашни жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қарзи бўйича маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш, ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар Олий Мажлис палаталарига киритиб бориш ҳамда Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш, ҳар бир ҳудудда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфтратузилма лойиҳалари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ахборот киритиш ва ОАВда ҳисобот бериш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Сенатнинг 2021 йил 5 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида» СҚ-226-IV-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳақида тўлиқ ахборот киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурининг 2021 йил II чорак якунлари бўйича ҳисоботи доирасида ушбу Қарорнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари Дастурдаги ўз вақтида бажарилмаган ҳамда II чоракка белгиланган бандлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида ҳудудларда амалга оширилиши белгиланган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотларини ҳар чорак якунида маҳаллий Кенгашларда эшитиб бориш ва танқидий-таҳлилий муҳокамалар асосида тегишли қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан доимий ва таъсирчан депутатлик ҳамда жамоат назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-270-IV-сон