26.12.1996 йилдаги 337-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Сиёсий партия тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек ўз уставлари асосида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва диний руҳдаги партиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Сиёсий партияларга аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир пайтнинг ўзида фақат битта сиёсий партияга аъзо бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партияга мансублигига кўра фуқаронинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш, худди шунингдек унга имтиёзлар ёки устунликлар бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика барча фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишининг кафили сифатида президентлик ваколатларини бажариш муддати давомида сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни тўхтатиб туриши ёхуд бутунлай тўхтатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокурорлар ва прокуратура терговчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;
(4-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларга аъзолик якка тартибда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Сиёсий партиялар фаолиятининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг сиёсий партиялар ички ишларига аралашишлари ёхуд, агар фаолият қонунга ҳамда ўз уставларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, улар фаолиятига у ёки бу тарзда тўсқинлик қилишлари ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ташкилотларининг тадбирлари асосан улар аъзоларининг ишдан ташқари вақтида ва ана шу партиялар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Хусусий иш берувчиларнинг ўз ходимларидан улар меҳнат вазифаларини бажараётган пайтда партия номидан сиёсий фаолият билан шуғулланишни талаб қилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар аппарати ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта ҳақидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Сиёсий партияни тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида йигирма минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия тузиш ташаббускорлари камида эллик кишидан иборат бўлиши, улар партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съезди ёки конференциясини чақириш бўйича ташкилий қўмитани тузишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита ўзи тузилган кундан бошлаб етти кунлик муддатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўз ташаббуси, қўмитанинг таркиби, раҳбари (етакчиси), жойлашган манзили ҳамда таъсис съезди ёки конференцияси чақириладиган санани ёзма равишда хабар қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия таъсис съездида ёки конференциясида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсис съезди ёки конференцияси партия устави ва дастурини қабул қилади, унинг сайлаб қўйиладиган органларини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Сиёсий партиянинг устави
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг уставида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партиянинг номи, мақсади ва вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партиянинг тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқиш шартлари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия ва унинг ташкилотлари раҳбар органларининг ваколатлари ҳамда уларни тузиш (чақириш) тартиби, уларнинг ваколат муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия раҳбар органларининг фаолиятини назорат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия ва унинг ташкилотлари маблағларини шакллантириш ҳамда бошқа мол-мулкини сотиб олиш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия раҳбар органи жойлашган манзил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия устави ва дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тўхтатиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда партия фаолиятига оид бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Сиёсий партияларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун устав қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия раҳбар органининг камида уч аъзоси имзолаган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав;

дастур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис съезди ёки конференциясининг баёни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи қонунда белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
(8-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.
(8-модданинг иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар уставларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар уларнинг уставларини рўйхатга олиш учун ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки олдинроқ худди шундай номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати рўйхатга олинган бўлса, бу партия рўйхатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг қайси қоидаларига зид эканлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органининг ваколатли аъзосига ёзма тарзда хабар қилади. Ушбу сиёсий партия раҳбар органининг ваколатли аъзолари рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига бутунлай мувофиқ ҳолга келтирган тақдирдагина партияни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига такрор мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Сиёсий партиянинг фаолиятини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, ушбу Қонунни, бошқа қонун ҳужжатларини ёки ўз уставини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг ёки уставнинг қайси нормалари бузилганлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органларига ёзма тарзда хабар қилади ва бундай бузишларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Агар бузишлар белгиланган муддат давомида бартараф этилмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди сиёсий партиянинг фаолиятини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг фаолияти тўхтатиб турилган тақдирда, шу муддат давомида партиянинг ҳар қандай оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши, сайловларда иштирок этиши ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Сиёсий партиянинг фаолиятини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг фаолияти қуйидаги тарзда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партиянинг ўз уставига мувофиқ тарқалиб кетиши орқали, бу ҳақда партия олий органи уч кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия ушбу Қонун 3-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган ҳолларда ёки ўз фаолияти тўхтатиб қўйилганидан сўнг бир йил муддат ичида ўша хатти-ҳаракатларни такрор содир этган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги расмий хабари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб сиёсий партиянинг фаолияти тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун, сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида тузилади. Фракциялар фракциянинг раҳбари берган тегишли ариза ва таъсис ҳужжатларига асосан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибини тузишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ташаббус билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш;
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сонли Қонуни асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда фракция вакилига кафолатланган сўз берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, вазирларга, шунингдек бошқа давлат органларининг раҳбарларига сўров билан мурожаат этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг Спикер ўринбосарлигига қўмиталари ва комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;
(13-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилинаётган масала бўйича фракция фикрини депутатлар орасида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия фракциясининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фракцияларнинг фаолиятига ташкилий, техникавий жиҳатдан ва бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони томонидан таъминланади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-модда. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат. Сиёсий партиялар фракцияларининг блокка бирлашиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган сиёсий партия фракцияси парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта сиёсий партиялар фракциялари парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
(131-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракцияларининг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баённомасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳи — сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, халқ депутатлари Кенгашида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари Кенгашига сайланган депутат фақат шу партиянинг партия гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари уларда тегишли сиёсий партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади;
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳи ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳининг фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия гуруҳининг ўз ташаббуси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли сиёсий партиянинг фаолияти тугатилганда.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-модда. Партия гуруҳларининг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига сўз берилишини кафолатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг раисларига, вазирларига ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмаларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳисоботини ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш тўғрисида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритиш. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимининг, шунингдек тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимига хулоса тақдим этиш.
(141-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифи албатта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партия гуруҳлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия гуруҳлари фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш Жўқорғи Кенгеснинг девони томонидан, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш эса, ҳокимликларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади.
(141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати билан келишилган ҳолда партиянинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида ишловчи вакил ажратиб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатнинг сайлов округидаги ўз сайловчилари билан доимий алоқа ўрнатишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов округида жисмоний ва юридик шахсларнинг депутат номига келиб тушган мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва бу ҳақда депутатни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутат томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишга, шунингдек депутатнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатнинг топшириғига кўра сайлов округи ҳудудида депутатнинг ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатнинг ўз ваколатларини амалга оширишга доир бошқа топшириқларини бажаради.
(142-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Сиёсий партиялар мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, нашриётлар, транспорт воситалари, шунингдек уставида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бошқа мол-мулк сиёсий партияларнинг мулки бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фақат уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Сиёсий партиянинг тадбиркорлик фаолияти натижалари унинг молиявий ҳисоботида акс эттирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари партия аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва улардан фақат уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон қилиб боради ва ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Сиёсий партиялар фаолиятининг қонун ҳужжатларига ва ўз уставларига мувофиқлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига ва ўз уставларига мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 26 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 36-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2007 й., 15-сон, 153-модда; 2008 й., 52-сон, 510, 513-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 04.07.2024 й., 03/24/934/0469-сон; 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)