23.04.2021 йилдаги СҚ-272-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг биринчи ўринбосари Б. Туробовнинг Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ҳисоб палатаси томонидан муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилда 87 та назорат тадбири ва таҳлилий ўрганишлар амалга оширилиб, натижада Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳисобидан ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштиришлар ҳамда самарасиз харажатлар, 1 трлн сўмдан ортиқ харажатларни оптималлаштириш имкониятлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилиб, аниқланган 23,8 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний харажатлар ҳамда ортиқча молиялаштирилган 8,4 млрд сўм маблағлар жамғармага қайтарилиб, 858 та ҳолатда 2,6 млрд сўмлик ортиқча ва асоссиз тўловларнинг олди олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушига эга 2 232 та корхона томонидан дивидендларнинг тўлиқ бюджетга тўланиши таҳлил қилиниб, 4,8 трлн сўмлик дивидендларни бюджетга ўтказиб берилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилган ҳолда 2010 — 2019 йилларда якунланган умумий қиймати 12,6 млрд АҚШ долларлик 81 та лойиҳанинг 24 тасида хато ва камчиликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципларига риоя қилиб амалга оширилган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, молиявий ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида 40 дан ортиқ материаллар расмий веб-сайтда, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга қарамасдан айрим марказий ҳамда маҳаллий идоралар мутасаддилари томонидан молиявий ҳуқуқбузарлик, хусусан, Давлат бюджети маблағларининг мақсадсиз сарфланиши, маблағларнинг ўзлаштирилишига йўл қўйилаётгани Ҳисоб палатасидан бу борада профилактик ишларни янада кучайтиришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, Молия, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш каби вазирликларнинг масъул ходимлари билан тизимли ишлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, халқ таълими тизимига ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганда мазкур тизимда 192,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар, мактабгача таълим тизимидаги 6 116 та ташкилотдан 222 тасида ҳам шу каби ўрганиш ўтказилиб, 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонунда белгиланган Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларнинг Ҳисоб палатаси томонидан ташқи аудитдан ўтказилиши вазифасини таъминлашга етарли эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 6 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилги ҳисоботи тўғрисида»ги 840-IV-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (Б. Турабов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонунда белгиланган вазифалар, хусусан қўшимча юклатилган вазифаларни бажариш, айниқса Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ижросини, уларни назорат қилишни самарали амалга ошириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда қонун бузилиши ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар ижроси юзасидан палатанинг хулосаларини «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириш орқали бюджет харажатларининг манзиллилиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалардан маблағ олувчи субъектлар томонидан бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни масофадан туриб мониторинг қилиб бориш имконини берувчи электрон маълумотлар базасини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш, мавжуд имконият ва захираларни ишга солиш ҳамда яширин иқтисодиётни, айниқса савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳаларда кескин пасайтириш юзасидан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларидан олинаётган қарз маблағларининг мақсадли сарфланишини назоратга олсин, хусусан масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва бажарилаётган ишларни доимий таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари фақат «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилишини назоратга олсин ҳамда аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу вазифалар ижроси юзасидан 2021 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Раёсат мажлисларида Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари томонидан бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ҳолатлари сўнгги йилларда кескин ортганлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгарлигини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг тизимида ижрочи ҳамда назоратчи вазифаларнинг мавжудлиги улар фаолияти устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ва холис баҳо бериш имкониятининг чекланганлиги сабабли назорат идораларининг мустақил фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банд ижроси юзасидан 2021 йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар даромадларининг қўшимча бажарилган қисми ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларни мақсадли ва ортиқча сарфланиши устидан депутатлик назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликлар томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн аукцион савдоларисиз тўғридан-тўғри ер ажратиш ҳолатларини бартараф этиш, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида мазкур масалани сессияларда доимий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-272-IV-сон