24.04.2021 йилдаги СҚ-286-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 20 ноябрдаги «Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида»ги СҚ-181-IV-сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, хотин-қизлар тадбиркорлиги борасида ягона ва яхлит «Маҳалла-Туман (шаҳар)-Вилоят-Республика» тизими йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда 5,5 минг нафар аёлнинг кичик бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар асосида 102 млрд сўм маблағ ажратилиб, хотин-қизлар учун 4 364 та янги иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг шу даврига қадар «Аёллар дафтари»га киритилган, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган жами 69 877 нафар хотин-қизнинг 28 фоизига ёки 19 643 нафарига Халқ банки томонидан 372,8 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркор аёлларга ташкилий, ижтимоий-ҳуқуқий, молиявий, психологик ва бошқа турдаги кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларида вақтинча ишсиз аёллар ва умумтаълим мактаблари битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун онлайн «Biznes klinikalar» ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган 16 500 нафар хотин-қизга бандлик, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатилган, 11 890 нафарига фаолиятини қайта бошлашда кўмак берилиб, ўқиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар билан бирга хотин-қизлар тадбиркорлиги масалаларида, хусусан уларни касбга ёки тадбиркорликка ўқитиш, кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлигини бошлаган аёлларга товар ва хизматларни реализация қилишда кўмаклашиш орқали уларни даромад олиш даражасига олиб чиқиш каби масалаларни мувофиқлаштириб бориш бўйича яхлит тизим яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ёки давом эттирмоқчи бўлган хотин-қизларнинг «E-IJRO AUKSION» электрон тизими бўйича хабардорлиги етарли даражада эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга жойларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларга маҳсулот ва хизматларни бозорга олиб чиқишда муайян тўсиқлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатим қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 20 ноябрдаги СҚ-181-IV-сонли Қарорига мувофиқ хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ҳунарманд уюшмаси билан ҳамкорликда 2021 йил якунига қадар Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган электрон тижорат платформасини яратиш чораларини кўрсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар тадбиркорлигига оид барча маълумотларни жойлаш ва доимий янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни ўз ичига олган бўлимларни (электрон китоблар, аудио ва видео қўлланмалар) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни касбга-ҳунарга ўқитиш, уларга кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлигини бошлаган аёлларга маҳсулот ва хизматларни реализация қилиш орқали уларни даромад олиш даражасига олиб чиқишгача бўлган жараёнларнинг мониторинги ўтказилишини таъминлаш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, АТ «Халқ банки», Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар ассоциацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик қилиш истаги бўлган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг тадбиркорлик йўналишида молиявий саводхонлигини ошириш, уларга кредитлар ажратиш каби йўналишларда маҳаллалар кесимида тарғибот ишларини янада кучайтирсин ва амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги масаласини ҳар чоракда қўшма мажлисларда муҳокама қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда хотин-қизларнинг бизнес ғояларини аниқлаш ва юқори самарали тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаётган тадбиркор хотин-қизлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда бир ой муддатда хотин-қизлар учун қулай, бугунги кунда талаб юқори бўлган тадбиркорликнинг замонавий турлари ҳамда уларнинг афзалликлари тўғрисида ижтимоий роликлар тайёрланиши ва намойиш этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик орқали юқори натижаларга эришаётган хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини кенг оммалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий тадбиркорлик йўналишида фаол иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш бўйича Сенатга таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда хотин-қизлар учун мўлжалланган ўқув дастурларига IT соҳалари ва фрилансерликни ривожлантириш, ақлий меҳнат орқали даромад топишга ўргатишни назарда тутувчи йўналишларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ёки давом эттирмоқчи бўлган хотин-қизларнинг «E-IJRO AUKSION» электрон тизимидан фойдаланиш малака ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш истагидаги тадбиркор аёллар учун божхона ва солиқ имтиёзлари, преференциялар ҳақида доимий равишда семинарлар ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (М. Кадирханова) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-286-IV-сон