Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил учун солиқ ҳисоботи 2020 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 апрель,
2021-20-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 апрель
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 2021-20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада:
а) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида:
4 — 6-сатрлар чиқариб ташлансин;
изоҳ чиқариб ташлансин;
б) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловасида:
01023-сатр чиқариб ташлансин;
01024-сатрнинг «Сатр коди» устунидаги «01024» рақами «01023» рақамига алмаштирилсин;
изоҳда:
иккинчи — олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 3-иловасида:
012-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
|
Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш (6-илова) |
012 |
»;
7 — 9-сатрлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 0608-сатр билан тўлдирилсин:
«
|
тўланмаган солиқларни ҳисобдан чиқариш |
0608 |
»;
изоҳда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 4-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
д) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин;
е) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 6-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. 2-иловадаги Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобига илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 3, 4 ва 6-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3 — 5-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. 5-иловадаги Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлардаги «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия» деган сўзлар «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (ёки тегишли шартнома рақами ва санаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 7-иловада:
а) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
б) Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумотда:
«1-маълумотлар» деган сўзлар «1-ҳисобот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Почта манзили» қаторидан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
|
|
«объект сони
Объектнинг кадастр коди (ҳар битта объект коди алоҳида ёзилади)
|
|
»;
в) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобида:
010-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
|
Солиқ базаси (Ҳисоб-китобига 1-илованинг 010-сатри 15-устуни) |
010 |
|
»;
«Солиқ базаси (Ҳисоб-китобига 1-илованинг 010-сатри 15-устуни)» деган таҳрирда баён этилсин;
2 — 4, 6 — 8 ва 27 — 35-сатрлар чиқариб ташлансин;
Изоҳнинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«010-сатрдан 200-сатргача автомат шаклланади.»
г) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 1-иловасида:
010-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Кўчмас мулк (040 ва 050-сатрлардан ташқари)» деган сўзлар «Солиқ базаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
0101 ва 0201-сатрларнинг «Кўрсаткичлар» устунидан «Бухгалтерия балансининг 010-сатри» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0202-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидан «Бухгалтерия балансининг 011-сатри» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
д) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-иловасида:
020-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «, шу жумладан (0201-сатр + 0202-сатр)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0201-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектлари;» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0202-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк;» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 0203 ва 0204-сатрлар билан тўлдирилсин:
«
|
|
0203 |
||
|
0204 |
»;
6. 8-иловада:
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китоби чиқариб ташлансин;
Мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобига илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. 9-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
8. 10-иловада:
а) Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-китоб мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
б) Мақсадли маблағлар берувчи субъектлар тўғрисида маълумот қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ:
8-устун суммаси Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-китобнинг 020-сатрига тенг бўлиши лозим.»;
в) Мақсадли маблағлар йўналтирилган субъектлар тўғрисида маълумотда:
«Маблағнинг сарфланиши асоси» деган сўзлар «Маблағни йўналтириш асоси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ:
8-устун суммаси Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-китобнинг 070-сатрига тенг бўлиши лозим.».
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3221-2/0439-сон)