24.04.2021 йилдаги СҚ-285-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 21 октябрдаги СҚ-157-IV-сонли Қарори билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавобни таҳлил қилиб, Олий Мажлис Сенати бу борада муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, парламент сўровида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 804-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти тизимига кирувчи сув таъминоти ташкилотларининг маблағларини шакллантириш ва уни тақсимлаш тартиби тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда Давлат бюджети, халқаро молиявий институтлар ва бошқа манбалардан жалб қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги 4883-сонли қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи ташкилотларни шаффоф тизимда танлаш мақсадида тендер ва танлов савдолари ўтказилиши ва аффилланган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилиши ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш компанияси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибидан «Ўзсувтаъминоти» АЖ таркибига ўтказилиб, буюртмачи ва фойдаланишга қабул қилувчи сифатида манфаатдор тарафлар фаолияти ташкил этилган ҳамда лойиҳа самарадорлигини назорат қилишда янги тизим йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугун мамлакат аҳолисининг фақат 65 фоизи марказлашган ичимлик суви тизимидан фойдаланиш имкониятига эга. Истеъмолчиларнинг 51 фоизи эса, сув ҳисоблагич жиҳозлари билан таъминланган холос, шунингдек, ичимлик суви тармоқларининг 38 фоизи реконструкцияга муҳтож.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, соҳада аҳолига сув етказиб бериш, сув иншоотларини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлардан самарасиз фойдаланиш, ноқонуний сарфланган маблағларни ундириш, камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш масалалари охиригача ҳал этилмаган ҳамда улар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис Сенатига аниқ ва батафсил жавоб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина Қашқадарё вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш учун 2020 йилда 15 та объектга ажратилган 182,4 млрд сўмдан 23,9 млрд сўмлик қурилиш ва реконструкция ишларида 14 та объектда жиддий камчиликларга йўл қўйилгани сабабли объектлар ишга тушурилмаган ва бунинг оқибатида аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун истеъмолчиларга тўловларнинг тўлиқ ҳисобланмаслиги, корхона томонидан мавжуд истеъмолчиларнинг абонентлар электрон биллинг тизими базасига тўлиқ киритилмаганлиги, даромадлар базасидан тўлақонли равишда фойдаланилмаётганлиги, ўз навбатида, соҳа корхоналари молиявий фаолиятини қониқарсиз кўрсаткичлар билан якунлашига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, сув таъминоти корхоналарининг 2021 йил 1 январь ҳолатига дебиторлик қарзи 591,4 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 149 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Йўл харитаси»да 2017 йилдан бошлаб туман (шаҳар)ларда фойдаланишга топширилган оқова сув тозалаш иншоотлари бўйича хулоса тайёрлаш белгиланиб, ушбу муддатда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар юзасидан хулосалар тайёрлаш назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган маълумотларни ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан парламент сўрови натижалари юзасидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев ахборотини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан юборилган парламент сўровида акс эттирилган масалалар тўлиқ ўз ечимини топмаганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилдан бошлаб туман (шаҳар)ларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 804-сонли қарори билан қабул қилинган «Йўл харитаси» ҳамда маблағларни шакллантириш ва тақсимлаш тартибининг ижроси юзасидан Олий Мажлис Сенатига 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар батафсил ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда аҳолига ичимлик суви етказиб бериш, сув иншоотларини реконструкция қилиш учун ажратилган мақсадли маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги сабабларини ўрганиш, шунингдек тегишли ходимлар жавобгарлигини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдори тўлиқ ҳисобланмаслиги, абонентларнинг электрон биллинг тизими базасига тўлиқ киритилмаганлиги, даромадлар базасидан тўлақонли фойдаланилмаслиги ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банд ижроси юзасидан 2021 йилнинг 1 июлига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-285-IV-сон