04.05.2021 йилдаги 277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Half Marathon» халқаро хайрия ярим марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ ҳамда маданият ва санъат муассасаларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш, республика аҳолисини, жумладан, ёш авлодни фаол спортга кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида ҳар йили «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонини (кейинги ўринларда — яриммарафон) октябрь-ноябрь ойларида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шу жумладан, «йўл харитаси» тизимли бажарилишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмитага «йўл харитаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ташкилий қўмитанинг тезкор фаолиятини таъминловчи ишчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меценатлик кўмаги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигидан қўшимча ажратиладиган маблағлар миқдорлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талаблари асосида яриммарафонни ўтказиш билан боғлиқ объектларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, жамоат, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда иштирокчилар учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автотранспорт воситалари ёрдамида кузатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун яшаш ва овқатланиш жойларида тез тиббий ёрдам бригадалари, шунингдек, юқори малакали тиббий ходимларнинг бўлишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яриммарафон ўтказиладиган ва иштирокчилар овқатланадиган жойларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун малакали ходимлар ва зарур бўлган миқдорда техник воситалар, тез тиббий ёрдам пунктлари ва тез ёрдам автотранспорт воситалари навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита аъзолари, яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа ва темир йўл чипталарини брон қилиш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт журналлари, поезд мониторлари, шунингдек, аэропортлар ва вокзалларнинг залларида яриммарафонни кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларини кутиб олиш ва кузатиш масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда Самарқанд халқаро аэропортида штабларни ташкил этишни таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари яриммарафонга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган тартибда Жамғарма буюртмасига мувофиқ ижтимоий рекламали ахборотларни жойлаштириш учун ҳудуднинг марказий кўчаларида ўрнатилган махсус конструкцияларни бепул тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яриммарафон ўтадиган майдонлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида яриммарафон тадбирларига тегишли реклама, видео ва аудио роликларни эфирга узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яриммарафон тадбирларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва компаниянинг мавжуд сунъий йўлдошли телевизион каналлари орқали эфирга узатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

О. Назарбеков

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Э. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Г. Умерова

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

А. Хаджибаев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

5.

П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

6.

А. Қўлдошев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Р. Джураев

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони

8.

О. Насриддинхўжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

А. Оққулов

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири ўринбосари

10.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

11.

С. Рахмонқулов

Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари

12.

Ж. Бобожонов

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялари масалалари бўйича ўринбосари

13.

Ф. Абдухаликов

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Samarkand Нalf Marathon» халқаро хайрия яриммарафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

«Samarkand Нalf Marathon» доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ва уларнинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси баёни

Ҳар йили март

-

Ташкилий қўмита

2.

«Samarkand Нalf Marathon» тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Медиа-режа бандларини босқичма-босқич амалга ошириш

Ҳар йили апрель

-

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК

3.

Ҳар йили «Samarkand Нalf Marathon» дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларни «Маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар тақвими»га киритиш.

Тегишли дастурни ишлаб чиқиш

Ҳар йили апрель

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

4.

«Samarkand Нalf Marathon» расмий веб-сайтини яриммарафон мавзусига мослаштириш ва ишга тушириш.

Тегишли тематик веб-сайтни ишлаб чиқиш

Ҳар йили апрель

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва меценатлик маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

5.

Таниқли спортчиларни (Олимпиада чемпионлари, фахрий спортчилар) «Samarkand Нalf Marathon» ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш.

Машҳур спортчиларга расмий таклифномалар

Ҳар йили апрель — ноябрь

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

6.

«Samarkand Нalf Marathon» мавзуси ва форматини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар ташкил этиш.

Биноларни ижарага олиш, ОАВ вакиллари ва блоггерларни таклиф этиш

Ҳар йили апрель

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайриялари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК,ЎзА.

7.

«Samarkand Нalf Marathon» ғолиблари ва совриндорлари учун медаллар дизайнини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий ишлар

Ҳар йили апрель

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

8.

«Samarkand Нalf Marathon» брендини чет эл оммавий ахборот воситаларида, мавзули кўргазмалар, конференцияларда, шу жумладан халқаро аренада кенг ёритиш.

Тегишли шартномалар тузиш

Ҳар йили апрель-ноябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

9.

«Samarkand Нalf Marathon» тадбирини борт журналлари ва экранларида, аэропортлар ҳамда поезд станцияларида кенг ёритиш.

Ташкилий ишлар

Ҳар йили апрель-ноябрь

-

«Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

10.

Ҳакамлар ва волонтёрлар таркибини белгилаш:

100 нафар ҳакамлар;

300 нафар волонтёрлар.

Ташкилий ишлар

Ҳар йили апрель

-

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

11.

Ташкилий қўмита аъзолари, Яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва сотиш тавсия этилсин.

Ташкилий ишлар

Ҳар йили апрель-ноябрь

-

«Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

12.

Маданий дастур доирасида ташкилий қўмита томонидан жалб этилган ижодий жамоалар рўйхатини тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар йили май

-

Маданият вазирлиги

13.

Ҳакамлар ва волонтёрлар учун семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш.

Волонтёрлар ва ҳакамларни тадбирга тайёрлаш

Ҳар йили май

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

14.

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ходимларини «Samarkand Нalf Marathon»да иштирок этишга жалб этишда кўмаклашиш.

Иштирок этиш учун расмий таклифнома билан хатларни тарқатиш

Ҳар йили сентябрь — ноябрь

Иштирокчилар ҳисобидан

Ташқи ишлар вазирлиги

15.

«Samarkand Нalf Marathon»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича доимий штаб ташкил этиш.

Тегишли ходимлар билан штаб тузиш

Ҳар йили октябрь

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

16.

Ўрнатиладиган LED экранлар, овоз ва ёритиш ускуналарини узлуксиз қувват манбаи (UPS) билан таъминлаш, мамлакат байроқларини ўрнатиш ва ечиш.

Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш

Ҳар йили октябрь-ноябрь

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

17.

Металл тўсиқларни ўрнатиш (2000 м).

Металл тўсиқлар ўрнатиш ишларини ташкил этиш

Ҳар йили октябрь

-

Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

18.

«Samarkand Нalf Marathon» югуриш мусобақасини жонли эфирда узатиш учун финиш ҳудудида мониторларнинг ўрнатилишини таъминлаш.

Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш

Ҳар йили октябрь

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, ЎзМТРК

19.

Шартнома асосида «Samarkand Нalf Marathon» ўтказиладиган жойлар (старт, финиш, Ташкилий қўмита штаби, ҳакамлар хонаси)да ҳисоблаш ускунаси учун 8 мб/с тезликдаги ва штаб учун 4 мб/с тезликдаги 2 та канал ҳамда хорижий делегацияларни глобал интернет тармоғига уланган алоқа хизмати ва зарур воситалар билан таъминлаш.

Интернет-провайдер билан тижорат шартномасини тузиш

Ҳар йили октябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

20.

Самарқанд шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш графигини ишлаб чиқиш

Ҳар йили октябрь

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

21.

Тадбир ўтказиладиган жойларда вақтинчалик иншоотлар қуриш.

Яриммарафон учун зарур иншоотларни қуриш ишларини ташкил этиш

Ҳар йили октябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

22.

«Samarkand Нalf Marathon» хориждан ва бошқа шаҳарлардан таклиф этилганларни турар жой билан таъминлаш ва уларни овқатлантириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш.

Меҳмонхоналар ва озиқ-овқат таъминоти компаниялари билан шартномалар тузиш

Тадбир давомида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

23.

«Samarkand Нalf Marathon» ўтказиладиган ҳамда иштирокчилар ва мураббийлар яшайдиган жойларда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш.

Хавфсизликни таъминлаш

Тадбир давомида

-

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия

24.

Иштирокчилар ва меҳмонларнинг яшаш ва овқатланиш жойларига тез тиббий ёрдам экипажлари, шунингдек юқори малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш.

Тадбирни тегишли тиббиёт ходимларининг зарур сони билан таъминлаш

Тадбир давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25.

«Samarkand Нalf Marathon» доирасида иштирокчиларнинг овқатланиш жойларида санитария нормалари ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.

Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш ҳолатини даврий текшириш

Тадбир давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26.

«Samarkand Нalf Marathon» очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил этиш. «Samarkand Нalf Marathon» ўтказиш кунлари таниқли ижодий гуруҳлар (шу жумладан хорижий) иштирокида маданий ва концерт дастурлари ташкил этиш.

Тегишли шартнома тузиш ва концерт дастурларни ўтказиш

Тадбир давомида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

27.

«Маданият ва санъат муассасаларида инклюзив муҳит» ва бошқа мавзулар бўйича маъруза ва семинарлар ташкил этиш.

Маърузалар ўтказиш ва ўқув дастурларини амалга ошириш

Тадбир давомида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

28.

«Samarkand Нalf Marathon» доирасидаги тадбирларни Prime time режимида кенг ёритиш, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги ҳамкор телевизион каналлари орқали «Samarkand Нalf Marathon» эфирга узатилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Тадбир давомида

-

ЎзМТРК, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги

29.

6 та тез тиббий ёрдам бригадаларини жалб қилиш (шу жумладан 2 та реанимобиль).

Ташкилий тадбирлар

Тадбир давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30.

«Samarkand Нalf Marathon» старт ҳудудида озиқ-овқат корхоналарида санитария меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Тадбир давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

31.

«Samarkand Нalf Marathon» мусобақа куни йўналиш бўйлаб 8 та енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Тадбир давомида

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзМТРК

32.

«4 дона асосий ёнғин-қутқарув автомобиллари билан навбатчиликни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

Тадбир давомида

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

33.

Спортчилар ва ҳакамларни транспорт билан таъминлаш (5 та автобус).

Спортчилар, ҳакамлар ва волонтёрларни яшаш жойидан тадбир бўлиб ўтадиган жойга етказиш

Тадбир давомида

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.