Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҚЛ-737-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-751-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ш.Т. Полвановга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати М.А. Варисовага «Меҳнаткаш депутат» мақомини бериш тўғрисида.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Р.Х. Кушербаевга «Халқпарвар депутат» мақомини бериш тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати П.Г. Свешниковга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 март,
792-IV-сон