Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
2. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
4. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
5. Ўзбекистон Экологик партиясининг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
6. «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-733-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
7. «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-736-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
8. «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ҚЛ-692-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-749-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
10. «Судлар тўғрисида»ги ҚЛ-754-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
11. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-755-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
12. «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-757-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
13. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановга «Фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
14. А.Р. Уринбоевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 март,
800-IV-сон