Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати П.Г. Свешниковга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисида
Икки чақириқ мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида фаолият кўрсатганлиги, миллий парламентаризмни ривожлантиришда фаол иштирок этганлиги, мамлакатда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги билан аҳоли орасида муносиб обрў-эътибор қозонганлигини инобатга олиниб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ ҳамда Қонунчилик палатасининг Кенгаши киритган таклифга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Полянте Грамитонович Свешниковга «Фахрий депутат» мақоми берилсин.
2. П.Г. Свешниковга «Фахрий депутат» гувоҳномаси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилсин.
3. П.Г. Свешниковга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши ва қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, шунингдек Қонунчилик палатаси органлари томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 март,
796-IV-сон