Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Т. Полвановга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йилдаги фаолияти якунларига кўра қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда, қонунларни тарғиб қилишда, аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини юксалтиришда фаол иштирок этганлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ Қонунчилик палатасининг Кенгаши киритган таклифга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Шухрат Тагаймуратович Полвановга «Адолатли депутат» мақоми берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Ш.Т. Полвановга «Адолатли депутат» гувоҳномаси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилсин.
3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясига Ш.Т. Полвановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган кейинги сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатиш тавсия этилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 март,
793-IV-сон