02.03.2021 йилдаги 774-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 02.03.2021 йилдаги 774-IV-сон
Кучга кириш санаси
02.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-729-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-729-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосаси кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига келиб тушгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4997-сонли Қарори қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилганлиги, бош бошқарманинг мақоми ва асосий вазифалари, шу жумладан қўриқлаш бўлимларининг яхлит тизимини шакллантириш, қўриқлаш хизматлари кўрсатиш соҳасида самарали бошқарувни амалга ошириш, бу соҳадаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш вазифалари белгиланганлиги қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 10 декабрда киритилган «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-729-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
774-IV-сон