Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
«Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2760-1]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 2015-36, 113-сон «Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2760, 2016 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 50-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 март,
2021-15-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 март,
15-сон
Келишилди:
Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 февраль
Директор А.А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг раиси Б.Ф. ИСЛОМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 февраль
Маданият вазири О.А. НАЗАРБЕКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 февраль
Вазирнинг биринчи ўринбосари Р.С. ИРМАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль
Директор Т.С. АБДУСАТТАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль
Ташқи ишлар вазири А.X. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль
Энергетика вазири А.С. СУЛТАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль
Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Т. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 февраль
Бош директор Ф.Ф. АБДУХАЛИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль
Сув хўжалиги вазири Ш.Р. ХАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 февраль
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 февраль
Раис К.Ф. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль
Давлат тест маркази директори М.М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль
Раис А.А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 март
Транспорт вазири И.Р. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 февраль
Қурилиш вазири Б.И. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 февраль
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 март
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 март
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 10/21/2760-1/0333-сон)