Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ 1962 ЙИЛ 15 МАЙДАГИ 347-СОН ҚАРОРИНИНГ 1-БАНДИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нотариат масалаларига доир норматив базани «Давлат нотариати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Тошкент шаҳридаги нотариал идоралар ишини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1962 йил 15 майдаги 347-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда илгари биринчи Тошкент шаҳар давлат нотариал идорасига бириктирилган айрим нотариал ҳаракатларни Тошкент шаҳрининг туман давлат нотариал идораларига бериш масаласини ҳал этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 11 декабрь,
455-сон