Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.11.1995 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИ ФАОЛИЯТИГА «ПЕЛЕНГ» ЭЛЕКТРОН-АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз объектларнинг турган жойини ва ҳолатини доимий равишда радиолаштирилган назорат қилиш йўли билан халқ хўжалиги тармоқларининг вазифаларини шошилинч ҳал этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ер усти жамоат транспорти ишига «Пеленг» электрон-ахборот тизимини давлат марказлаштирилган сармоя маблағлари ҳисобидан жорий этишни Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилишининг 1996-1997 йиллардаги аниқ манзилли дастурига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Пеленг» тизимини жорий этиш бўйича вазифалар қуйидаги тартибда тақсимлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Пеленг» тизими буюртмачиси функцияси юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Сиэтл» илмий-техника ишлаб чиқариш фирмаси бош пудратчи этиб белгилансин, унга бошқа лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ва корхоналарини ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил декабрь ойида уларни назорат қилиш биринчи навбатда «Пеленг» тизими орқали амалга ошириладиган транспорт воситаларининг турлари ва сонини, улар жойлашган жойни сураш даврийлигини ва ҳаракат йўналишларини кўрсатган ҳолда техник вазифани ишлаб чиқсин ва бош пудратчига берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сиэтл» илмий-техника ишлаб чиқариш фирмаси манфаатдор давлат ва хўжалик ташкилотлари билан биргаликда жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини ҳал этиш, транспорт мажмуи, коммунал ва экологик хизматлар, соғлиқни сақлаш, геология ва республика иқтисодиётининг бошқа тармоқлари иши самарадорлигини ошириш, шунингдек етишмаётган асбоб-ускуналар ва бутловчи материалларни ишлаб чиқаришга буюртма бериш йўли билан саноат корхоналарини иш билан таъминлаш учун республика ҳудудида «Пеленг» тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва шу йилнинг IV чорагида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан биргаликда «Пеленг» электрон-ахборот тизими маҳаллий тармоғидан фойдаланишнинг ташкилий тузилмасини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445-сон