09.04.2021 йилдаги ПҚ-5063-сон
Ҳужжат 09.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

1.

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Комиссия раиси

2.

Ш.У. Турдиқулова

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари

3.

Б.К. Абдиназаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

4.

Д.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

5.

Б.Р. Нарматов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари

6.

Ш.А. Вафаев

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари

7.

У.Ш. Бегимкулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

8.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

9.

Д.Н. Саттаров

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори

10.

С.М. Турабджанов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

11.

лавозими бўйича

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори, Комиссия масъул котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ва Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш бўйича хорижий давлатларга стажировка ташкил этиш.

1. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида тадқиқотларни ташкил этиш бўйича ютуқлар ва натижаларга эришган хорижий компания ва илмий муассасалар рўйхатини тузиш.

2021 йил май

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Белгиланган хорижий компания ва илмий муассасалар билан тегишли келишувларга эришиш.

2021 йил июнь

3. Халқаро тажрибани ўрганишга юбориладиган масъул шахслар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил июнь

4. Хорижий давлатларга стажировкаларни ташкил этиш жадвалини тасдиқлаш.

2021 йил июль

2.

Институт ва Марказ фаолиятини ташкил этишни, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмаларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини ва бошқа тадбирларни амалга оширишда юзага келадиган харажатларни молиялаштириш.

1. Институт ва Марказни ташкил этишни, шунингдек, қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмаларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган харажатларни қоплаш бўйича Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июнь

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Тасдиқланган Дастур доирасида тадбирларни молиялаштириш.

Дастурда белгиланган муддатларда

II. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасида илмий-тадқиқотларни жадаллаштириш

3.

Водород энергетикаси технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш.

1. Иқтисодиёт тармоқларида «яшил» водород технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тажриба-синов қурилмаларини барпо этишга таъсирчан имтиёзларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил август

4.

Марказ ҳузурида Водород технологиялари илмий-техник кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Илмий-техник кенгашни тузиш ва унинг таркибига водород технологиялари соҳасида илмий тажрибага эга олимларни, хорижда соҳада фаолият юритаётган олимларни жалб қилиш.

доимий равишда

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт

2. Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази раҳбарини лавозими бўйича Илмий-техник кенгашнинг раиси этиб тайинлаш.

2021 йил сентябрь

3. Водород энергетикасига оид долзарб масала, лойиҳалар илмий-техникавий кенгаш муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш.

доимий равишда

5.

Водород энергетикаси технологиялари соҳасида докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижлик олимларни жалб қилиш.

1. Хорижлик олимларни жалб қилиш учун водород энергетикаси илмий соҳаси бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш.

2021 йил август

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт

2. Устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижлик олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

3. Етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.

2021 йил декабрь

6.

Республикада водород энергетикасини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва бажарилган амалий ишлар юзасидан йиллик ҳисобот тайёрлаш.

1. Водород энергетикаси технологияларини жорий қилиш ва бажарилган тадқиқотларнинг натижаларини ифодаловчи йиллик ҳисоботни тайёрлаш.

2021 йилдан бошлаб

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. 2021 йилдан бошлаб ҳисоботнинг доимийлик асосида «InnoWeek.uz» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдимотини ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

2021 йил ноябрь-декабрь

III. Янги технологияларни иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш

7.

Катта қуёш сандонида водород энергияси бўйича унумли илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб бориш.

1. Катта қуёш сандони самарадорлигини ошириш ва водород энергетикаси соҳасида фаолият олиб бориш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

доимий равишда

Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Амалга оширилган ишлар бўйича йиллик ҳисоботлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб бориш.

ҳар йил якунида

8.

Институтнинг ноёб иншоотлари ва технологик майдонларида республика иқтисодиётининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган илмий-техник изланишлар ҳамда ишланмаларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

1. Замонавий қайта тикланувчи ва водород энергетикасига асосланган технологиялар ва тизимларни республика шароитига мослаштириш ва иқтисодиёт тармоқларига кенг миқёсда татбиқ қилишга йўналтирилган илмий-амалий (фундаментал, амалий, инновацион, тажриба-конструкторлик ишланмаларини тижоратлаштириш) лойиҳаларни амалга ошириш дастурини шакллантириш.

2022 йилдан бошлаб

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Институт

2. Тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар асосида лойиҳаларни келишиб олиш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш.

томонлар келишувига асосан

9.

Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасидаги юқори малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш.

1. Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳасида Республика ҳамда хорижий давлатларнинг нуфузли илмий-тадқиқот марказларида фаолият юритаётган юқори малакали кадрларни ўқув жараёнига жалб этиш.

доимий равишда

Энергетика вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт

2. Талабаларни танлов асосида Институт илмий-амалий фаолиятига жалб этиш.

доимий равишда

IV. Кадрларни тайёрлаш

10.

Водород энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Водород энергетикаси йўналишида мутахассисларни тайёрлаш учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетидаги «Муқобил энергия манбалари» (турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул параметрларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

2. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

3. Водород энергетикаси технологиялари ихтисослиги бўйича докторантура фаолиятларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил июнь

4. Соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар ва дунё олимларини ўқув жараёнига жалб этиш, илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, вебинарлар ташкил этиш.

2021-2022 ўқув йилидан

5. Мутахассислик бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини Марказ ва Институтда ташкиллаштириш.

2021-2022 ўқув йилидан

6. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Водород энергетикаси ва технологиялари» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2024-2025 ўқув йилидан

7. Соҳанинг етакчи мутахассислари ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, мутахассислик учун тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2024 йил февраль

8. Ўқув режадаги фанлар бўйича ўқув-услубий таъминотни яратиш.

2024 йил июль

11.

Водород энергетикаси фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган кафедранинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Кафедрани замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, компьютер синфи, масофавий тарзда онлайн дарс ўтиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

2024-2025 ўқув йилидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент давлат техника университети

2. Кафедрани моддий-техник ва ўқув-методик, шу жумладан электрон дарслик ва мультимедиа материаллари билан таъминлаш.

2024-2025 ўқув йилидан

V. Водород энергетикасини ривожлантиришда хорижий ҳамкорликни жадаллаштириш

12.

Марказга халқаро илмий грантларни жалб қилиш.

1. Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича истиқболли режа тузиш ва тасдиқлаш.

доимий равишда

Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

2. Халқаро грантларни молиялаштирувчи фондлар орқали водород энергетикаси бўйича халқаро миқёсдаги долзарб илмий муаммолар ечимига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

доимий равишда

13.

Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган хорижий ва ватандош олимларни Марказнинг тадқиқотларида иштирок этиши учун жалб қилиш.

1. Водород энергетикаси йўналишида хорижий илмий муассасаларда фаолият олиб бораётган хорижий ва ватандош олимлар базасини шакллантириш.

доимий равишда

Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Эл-юрт умиди» жамғармаси, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт

2. Хорижий ва ватандош олимлар билан доимий равишда музокаралар олиб бориш, ҳамда улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳаларини тайёрлаш.

доимий равишда

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: