Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
1. 2012 йил 30 майда Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг саноат соҳасида ҳамкорлиги ва саноат сиёсати бўйича Кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битимга қўшилинсин.
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 апрель,
ПҚ-5056-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5056/0306-сон)