06.04.2021 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон ва «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонлари ҳамда «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизимини ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, юридик таълим олишга янада кенг имконият яратиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги ходимларни касбий малакасини, илмий ва амалий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқи эга бўлади. Бунда 2030 йил 1 январга қадар халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида олий ноюридик маълумотга эга шахслар томонидан юридик фанлардан дарс беришда юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар устуворликка эга бўлади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик хизматларда, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, шунингдек, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар, давлат органлари ва ташкилотлар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларини интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш асослари, тижоратлаштириш, брендинг ва маркетингга ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита ёки масофавий (ишдан ажралмаган ҳолда) шаклларда ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар курсларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда — тингловчилар томонидан қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк соҳасига оид курслари, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишда — вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув курсларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидан «ўтказиладиган танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларида шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари ушбу таълим муассасаларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштирадиган олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 20-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Мазкур Низомнинг 16 — 19-бандлари талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модуль (кредит-модуль) тизимига ҳамда «лицей — университет» таълимининг узлуксизлигини таъминлашга асосланган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 91-модда) қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш учун тест синовлари икки бўлимлардан ташкил топганлиги ҳамда I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовларидан иборат бўлиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда — академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейда I бўлим — танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос фанлар ТДЮУ томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейда камида уч йил ишлаган, базавий олий юридик маълумотга эга педагог ва раҳбар ходимларга ТДЮУ магистратура мутахассислигига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ушбу ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейга ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицей ўқувчиларининг билимларини баҳолаш, якуний давлат аттестациясини ўтказиш, шунингдек, академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 198-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «техникумларда» сўзи «техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банддаги «марказий органларида (марказий аппаратида)» сўзлари «марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «юридик техникумларда» сўзлари «юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда (ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда) камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва юридик техникум (академик лицей) бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган юридик техникум (академик лицей) директорининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банднинг учинчи хатбошисига «юридик техникумлар» сўзларидан кейин «, ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳдаги «юридик техникумларда» сўзлари «юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 1298-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)