Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.04.1997 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ХАЛҚАРО ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида демократиялаш жараёнларини чуқурлаштиришга кўмаклашиш, чет мамлакатлар тажрибасидан ва журналистикага қўйилаётган замонавий талаблардан келиб чиқиб, вақтли матбуот, телевидение ва радио тизимининг журналист кадрлар ижодий фаоллигини ва касб-кор малакасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма, Оммавий ахборот воситаларини демократиялаш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ва «Камолот» жамғармаси томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази ташкил этилиши маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази Устави Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро жамоат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда назарда тутилганидек, оммавий ахборот воситаларида демократиялаш жараёнларини чуқурлаштиришга, юқори малакали журналистларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Бунда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг цензурадан, мафкуралашувдан тўлиқ халос бўлишини назрда тутган ҳолда аҳоли ва жамиятнинг холис, ишончли ва хилма-хил ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик фикри хилма-хиллигини, инсон эътиқодлари ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлишини, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро хартияда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндашувларнинг тенглигини, материалларни баён қилишда мустақилликни ва ҳиссиётларга берилмасликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини оммавий ахборот воситалари ёрдамида демократиялашни чуқурлаштириш, умуминсоний қадриятларга, кенг ёйилган маънавият ва маърифат ғояларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш жараёнларига фаол жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журналистика этикасининг умумий тан олинган қонунларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-ҳуқуқий нашрлар, телерадиоканаллар, газета ва журналлар тармоғи ташкил этилишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази Ватанимизнинг ва чет элларнинг Ҳукуматига қарашли бўлмаган ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ўз фаолиятини Давлат ва жамият қурилиши академиясининг ўқув-ишлаб чиқариш базасида амалга оширади, у Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 45-уйга жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 млн сўм ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун тегишли счётлар очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ўз Уставида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказида контракт асосида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассислардан меҳмонхоналарда яшаганлик, транспортдан фойдаланганлик, виза хизматлари учун миллий валютада ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорларда ҳақ олишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтосаноат» уюшмасининг Марказга иккита «Нексия», битта «Дамас» автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марказнинг буюртманомаси бўйича контракт асосида жалб этилаётган чет эл мутахассислари ва олимлари ишига ҳақ тўлаш учун зарур суммани белгиланган тартибда эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини шаҳар ва Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон