12.03.2021 йилдаги СҚ-247-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиб, соҳада бир қатор ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидланишича, адлия идоралари томонидан юклатилган вазифани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сонли Фармони ижросини таъминлаш орқали қуйидагиларга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича адлия органлари томонидан доимий равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган. Телевидение ва радио орқали 11 мингдан ортиқ чиқиш қилинган, 13 мингдан ортиқ нусхада плакат, буклет ва флаерлар аҳолига тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида барча муҳим қонун ҳужжатлари бўйича комплекс тарғибот материаллари шаклида, яъни аннотация, слайд, флаер, инфографика, видеороликдан иборат 200 дан ортиқ тарғибот «пакети» ишлаб чиқилган. Улар тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларга юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматчиларининг умумий ҳамда соҳавий ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 18 та вазирлик ва идоралар ходимлари бепул онлайн равишда ўқитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган 1 415 та ахборот-таҳлилий ва образли медиа материал ҳамда видеороликлар тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда замонавий ахборот технологиялари имкониятидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий маълумот ва маслаҳат оладиган «Advice for business» юридик портали ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган. Лойиҳа доирасида 5857 та маҳалладаги 78 292 та хонадонда суҳбат ўтказилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат, шу жумладан «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва ижтимоий ҳимояга оид бошқа лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, олис ҳудудларда яшовчи фуқаролар учун ҳуқуқий қўлланмалар тайёрланиб бепул тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳар бир оила учун минимал даражада билишлари лозим бўлган ҳаётий муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма қайта таҳрир қилиниб, 20 000 нусхада тарқатилган. «Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами» 2 000 нусхада тайёрланган ва манзилли тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, айрим вазирликлар ва давлат идораларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги муайян камчиликлари, ўз ечимини кутаётган муаммолари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳада Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва вазирликлар билан узвий боғлиқлик тўлиқ ўрнатилмаганлиги, бу йўналишда малака ошириш ишлари ҳам яхлит ташкил қилинмаганлиги натижасида аҳоли ўртасида ҳар хил нохуш ҳодисалар юз бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, вазирлик томонидан бошқа идораларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг мониторинги натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси намунали деб топилган бўлса, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишлари қониқарсиз деб топилган. Бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот тадбирлари етарли даражада эмаслиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мониторинг натижалари юзасидан умумлаштирилган маълумотнома Ҳукуматга киритилиб, давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилган ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинган. Лекин Ҳукумат томонидан камчиликларга йўл қўйган давлат идоралари ва ташкилотларга танқидий баҳо берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги зиммасига ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторингни ташкил этиш вазифаси юклатилган бўлса-да, вазирлик томонидан энг кўп қайд этилаётган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича етарли ўрганишлар ўтказилмаган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг содир этилиши оқибатида белгиланадиган жавобгарлик тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботи тизимли олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги томонидан манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишни таъминлаш, давлат органлари ходимларининг ва бошқа соҳавий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишлари етарли даражада эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ва «телеграм»даги расмий каналларга шахсларнинг исми-шарифлари кўрсатилмаган ҳолда амалий мисоллар билан жойлаштириш ва фуқароларга муаммоларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу ва бошқа манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари суст олиб борилиши натижасида, жумладан фуқароларнинг қонунчилик билан белгиланган ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари, амалиётда қонун талабларини билмаган ҳолда нафақат жисмоний шахслар, балки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилиги нормаларини бузиш каби ҳолатлар учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатлар кенг кўламли ислоҳотларни ва қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳоли эътиборига етказиш ишларига салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли ўртасида уларни нотўғри талқин қилинишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятида ҳамда бошқа вазирликлар ва давлат идораларида ҳуқуқий тарғибот соҳасида муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳамда тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида амалга ошираётган ишларни фаоллаштириш, соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида вазирлик ва давлат идоралари томонидан ҳуқуқий тарғибот соҳасида олиб борилаётган ишларни танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш давомида вазирлик ва давлат идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижро этилишини мониторинг қилиб борсин ҳамда уларнинг ушбу соҳага тегишли қисми бўйича амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва давлат бошқаруви органлари томонидан соҳалар бўйича янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ёки матбуот анжуманлари орқали тушунтириб бориш амалиёти йўлга қўйилганлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ва якуни юзасидан Сенатга маълумот тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга, шу жумладан «телеграм» тармоғидаги расмий каналига фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун шахсларнинг исми-шарифларини кўрсатмаган ҳолда уларнинг муаммолари мазмун-моҳиятини амалий мисоллар билан тушунтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг натижаларини баҳолаш усуллари, воситалари, услубларини белгилашни назарда тутувчи ҳуқуқий тарғибот ишларини баҳолаш бўйича қўлланма ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турли қатламларининг айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар фикрларини ўрганиб, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида доимий равишда энг долзарб ва уларни қизиқтирадиган масалаларнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан манзилли тарғиботни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар олти ойда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини комплекс тарзда ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилиб, натижаси бўйича тайёрланадиган умумлаштирилган маълумотни Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис Сенатига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш борасидаги фаолиятини янада жонлантирсин ҳамда бу соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълумотлар тақдим этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролардан энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалаларни таҳлил қилган ҳолда, соҳа фаолиятига оид тушунтиришлар бериб бориш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз соҳа фаолиятларидан келиб чиқиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериш ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг аҳоли қатламига манзилли етказиш бўйича таъсирчан усулларни қўллашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий маданияти ва онгининг умумий аҳволини минимал талаблар бўйича баҳолаб, натижаларини давлат органлари ва ҳудудлар кесимида таққослаган ҳолда баҳо бериш ва муносиб рағбатлантириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ёшлар юридик энциклопедияларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек ҳаётий муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланмани ҳамда «Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами»ни тайёрлаш ва уни етказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда уни амалга ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини манзилли етказишга қаратилган «Адлия сайиллари» шиори остида республика бўйлаб тарғибот тадбирларини ўтказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда коррупция ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга оширилаётган танловларни кўпайтириб, аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш учун соҳа кесимида тадбирларни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда икки ой муддатда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига «Мадад» ННТ орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкони ҳақида СМС хабар юбориш орқали ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламни бепул ҳуқуқий маслаҳат билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тизимли равишда амалга ошириладиган «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги адлия органларининг ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий тузилмалар томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб бораётган фаолияти бўйича Кенгаш йиғилишларида танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Умаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-247-IV-сон