31.03.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3292
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 31.03.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3292
Кучга кириш санаси
31.03.2021
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3292]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСЛУБИЁТИ

Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқувчи — лойиҳани ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорий кўрсаткичлар — маълум иқтисодий ёки жисмоний моҳиятга эга бўлган, сон сифатида ифодаланадиган кўрсаткичлар. Бунга, барча молиявий ва бозор кўрсаткичлари (даромад, соф фойда, доимий ва ўзгарувчан харажатлар, сотиш ҳажми, бозор улуши ва бошқалар), қиймат бирлиги, вазн ва оғирлик, узунлик ва бошқа воситалар билан ўлчанадиган кўрсаткичлар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат кўрсаткичлар — харажат, миқдор, вазн ва оғирлик, узунлик, самарадорлик ва бошқа ўлчовларнинг аниқ бирликлари билан ўлчаш қийин бўлган кўрсаткичлар. Улар, қоида тариқасида, одамларнинг маълум фактлар, ҳодисалар, уларнинг афзалликлари ва баҳоларига муносабатини акс эттиради. Сифат кўрсаткичлар фоизлар билан ҳам ўлчанади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга келтирилиши мумкин бўлган (келтирилган) харажатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Услубиётда қўлланиладиган фойда (шу жумладан, бевосита ёки билвосита фойда) ва харажат (шу жумладан, бевосита, билвосита ҳамда маъмурий харажат) атамаларининг мазмуни бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган шундай атамалар мазмунидан фарқланади ва фақат тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқувчи томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолаш, шунингдек тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни тўлдириш ушбу Услубиёт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ex-ante» — лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ex-post» — ретроспектив таҳлил (реал маълумотлар) асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан жорий этилган тартибга солиш воситасининг таъсирини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ex-ante» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиниши керак бўлган муаммони таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг заруратини (сабабларини) аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммони ҳал қилишда муқобил усулларни ўрганиш, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликларини аниқлаш ва танланган муқобил усулни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда ва харажатлар таҳлили ёрдамида лойиҳанинг манфаатдор томонларга таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қабул қилинишидан кутилаётган натижаларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва натижалари асосида уни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амал қилиши таклиф қилинган даврини асослаш (амал қилиш муддати мавжуд бўлганида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ex-post» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат таъсир кўрсатган манфаатдор томонларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларига эришилганлиги ҳамда унинг қўлланилиши натижасида вужудга келган ижобий ва салбий оқибатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш воситасининг самарадорлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уни бекор қилиш зарурлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида уни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Ex-ante» усули бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тартибга солиниши керак бўлган муаммони таҳлил қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Муаммо тўғрисида маълумотлар аниқ шакллантирилиши, тавсифланиши, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммо вужудга келган соҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, 500 млн сўм миқдорда жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада рақобат муҳитининг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солинаётган соҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар ва ҳ.к.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муаммони тавсифлаш учун фойдаланилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш имкони бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг заруратини (сабабларини) аниқлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг зарурати асосан қуйидаги сабабларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бозордаги муваффақиятсизлик (масалан: бозор нархлари жамият учун реал харажатлар ва фойдаларни акс эттирмайди; жамоат маҳсулотлари билан таъминланишнинг етарли эмаслиги; рақобат муҳити етарли эмаслиги; ахборот етишмовчилиги (масалан, истеъмолчилар учун маълумот олиш имконияти чекланганлиги ёки умуман йўқлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тартибга солишнинг самарасизлиги (масалан, жамоат манфаатларига мос келмайдиган амалдаги тартибга солиш воситаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аҳолининг саломатлиги ва/ёки жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад аниқ ва лўнда белгилаб олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсаднинг тўғри белгиланиши мазкур ҳужжат нормаларининг муваффақиятли татбиқ этилишини баҳолаш ва мақсадга эришиш йўлларини аниқ белгилаб олишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги мезонларга жавоб бериши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ бўлиши — аниқ мақсад норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турли талқин этилишининг олдини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчовли бўлиши — мақсад ўлчовли ва татбиқ этилиши даражасини тасдиқловчи ҳолат сифатида тавсифланиши зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақбул бўлиши — агар мақсад ва унга эришиш усули жисмоний ва юридик шахсларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишни назарда тутса, бундай таъсир мақсадга эришиш жараёнида иштирок этаётган барча учун мақбул, тушунарли ҳамда аниқ ва лўнда ифодаланган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган вақт оралиғида бажариладиган бўлиши — асосий ва оралиқ мақсадларга эришиладиган вақт аниқ белгилаб олинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лойиҳани қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умумий мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг якуний натижасини белгилаб беради (масалан, иқтисодиётнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг объекти ҳисобланиб, умумий мақсадга эришиш учун зарур шарт-шароит яратади (масалан, юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларини қисқартириш орқали тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашуви ва аҳолининг фаровонлик даражаси ўсишига эришиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тезкор мақсад — жорий вазифаларни ҳал қилиш ва махсус мақсадга эришишга хизмат қилади (масалан, давлат органи даражасида тартиб-таомилларни соддалаштириш орқали тадбиркорлик фаолияти субъектлари харажатларининг қисқартирилишига эришиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Муқобил усулларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тартибга солиш мақсадига эришишга хизмат қиладиган турли хил усулларни кўриб чиқиш лозим. Ушбу усулларнинг салбий жиҳатлари, мувофиқлик даражаси, амалга татбиқ қилишнинг осонлиги, шунингдек ножўя таъсирлари инобатга олинган ҳолда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Муқобил усулларни аниқлашда ноаниқ ва амалга ошириши мавҳум бўлган вариантлар қўлланилмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тартибга солишнинг бошқа муқобил воситалари ўрганилганида, қўшимча равишда қуйидаги муқобил усуллар мажбурий тартибда кўриб чиқилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳеч қандай чора қўлламаслик — таклиф қилинаётган муқобил усул билан амалдаги вазиятнинг сақлаб қолиниши назарда тутилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини-ўзи бошқариш — тартибга солиниши кутилаётган соҳани тадбиркорлик субъектлари ва/ёки уларнинг бирлашмалари, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари орқали бошқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Муаммонинг ечими сифатида танланган, шунингдек бошқа муқобил усулларнинг афзалликлари ва камчиликлари аниқ далил ва рақамлар билан асослантирилган ҳолда батафсил ёритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муаммонинг ечими сифатида танланган усулнинг муқобил усуллардан самарадорлиги, муаммо ечимига тез ва сифатли эришилиши, танланган тартибга солиш усулининг муқобил усулларга нисбатан келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфининг камлиги ва бошқа шу каби далил билан асослантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Фойда ва харажатлар таҳлили
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда фойда ва харажатлар таҳлили қўлланилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда манфаатдор томонларнинг харажатлари ва фойдалари ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойда ва харажатлар таҳлилини амалга оширишда миқдорий кўринишда ифодалаш мураккаб ёки имконсиз бўлган фойда ва харажатларнинг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалга оширилади, бу ҳақида тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботнинг тегишли майдонларида миқдорий баҳолашни амалга оширишнинг имкони йўқлиги асослари, шу жумладан мавжуд чекловлар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бевосита харажатлар — манфаатдор томонларга тартибга солиш натижасида юзага келган (келиши мумкин бўлган) тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи мажбуриятлар. Бундай харажатларга лицензия учун давлат божи, рўйхатдан ўтиш, ариза бериш учун тўловлар, тартибга солиш талабаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) билвосита харажатлар — тартибга солиш талабларига риоя қилиш учун сарфланадиган бевосита харажатлардан ташқари барча харажатлар (мисол учун: меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ харажатлар; экологик талабларга риоя этиш учун ускуналар сотиб олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маъмурий сарф-харажатлар — ахборот мажбуриятларини бажариш учун тадбиркорлар амалга ошириши керак бўлган маъмурий фаолият харажатлари (мисол учун: меҳнат шароитлари тўғрисида йиллик ҳисобот; ускуна ўрнатиш бўйича ҳужжатлар ва ҳ.к.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бевосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш воситасининг жорий этилиши натижасида тўлов мажбуриятлари юзага келадиган манфаатдор томонлар сони, тўловнинг даврийлиги (йилда бир марта = 1; йилда икки марта = 2; икки йилда бир марта = 0,5 ва ҳ.к.) ҳамда тўлов бирлиги қиймати аниқланади ва ушбу параметрлар кўпайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Билвосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш мажбуриятларига амал қилиши керак бўлган манфаатдор томонлар сони, ходимларни ўқитиш, ускуна сотиб олиш ёки бошқа харажатларнинг бирлик қиймати ва сони кўпайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маъмурий сарф-харажатларни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳаракат юки = нарх × миқдор, бунда нарх ва миқдор қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх = тариф × сарфланган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдор = талаблар тегишли бўлган корхоналар миқдори × амалга оширилган вақт оралиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

тариф — амалга оширилган меҳнат учун, қоида тариқасида, соатбай меҳнатга ҳақ, шунингдек иш вақтидан ташқари амалга оширилган қўшимча иш, касаллик ёки меҳнат таътиллари учун тўловлар, қўшимча харажатлар (материаллар, хизмат сафарлари, алоқа воситалари ва бошқалар) ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар (агар маъмурий ҳаракатлар учун воситачи ёлланса) йиғиндисидан иборат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарфланган вақт — маъмурий ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт ҳисобланиб, ҳужжатларни тайёрлаш, давлат идораларига бориш учун сарфланган вақт (зарурият туғилганда), навбат кутиш, қабул вақти ва ҳақ тўланадиган дам олиш вақтини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдор — чекловлар жорий этилган корхоналарнинг умумий сони ва йил давомида амалга ошириладиган жараёнлар сонининг кўпайтмасини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фойда қуйидагиларга гуруҳланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бевосита фойда — тартибга солиш воситаларини жорий этилиши (этилганлиги) натижасида юзага келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай фойда ва даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) билвосита фойда — тартибга солиш натижасида учинчи шахсларга келиши мумкин бўлган (фуқаролар соғлиғи, хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ) ижобий таъсир ҳисобланиб, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, рақобатбардошлилик ва самарадорлик кўрсаткичлари каби кенг макроиқтисодий манфаатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар хил даврлар учун фойда ва харажатларни таққослаш зарур бўлганда, стандарт харажатлар моделидан фойдаланган ҳолда соф жорий қиймат (NPV) ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойда ва харажатлар ўртасидаги тафовут соф фойданинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соф жорий қиймат (NPV) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:

Bt — t — давр оралиғида тартибга солувчи нормаларни жорий этишдан олинадиган эҳтимолий фойда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ct — t — давр оралиғида тартибга солувчи нормаларни жорий этиш учун қилинадиган эҳтимолий харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
r — дисконтлаш ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n — ҳисоб-китоб даври.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дисконтлаш ставкасининг мақбул миқдорини кўриб чиқилаётган даврда тижорат банкларининг тегишли соҳа бўйича ажратилган кредитлаш ставкасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинадиган миллий валютадаги узоқ муддатли банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларидан (бунда имтиёзли кредитлаш ставкалари ҳисобга олинмайди) фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келиши мумкин бўлганда, унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг (етказиб берувчилар) доираси ва сонини чеклашга олиб келса, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи солиқ ва йиғимлар бўйича имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқлар, кафолатлар, енгилликлар, преференцияларни берса ёки муддатини узайтирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритиш шарти сифатида рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи лицензиялаш ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартибини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларини реализация қилиш имконини чекласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчининг товар ва молия бозорига киришидаги ёки ундан чиқишидаги харажатларини сезиларли даражада оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозори иштирокчиларига уларнинг бозорга киришига тўсқинлик қиладиган техник тартибга солишнинг янги шартларини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва хизматларини реализация қилиш ёки иш ўринларини яратиш, шунингдек инвестиция киритиш имконини чекловчи географик тўсиқ ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегараласа, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларнинг товарларга ва хизматларга нарх белгилаш имкониятини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларининг рекламаси ёки маркетингини амалга ошириш эркинлигини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим етказиб берувчиларга бошқалар олдида афзаллик берувчи ёки товар ва хизматлар харид қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) танлаши мумкин бўлган даражадан ошувчи товар сифати стандартларини ўрнатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш харажатларини оширса, шунингдек ресурсларни (моддий, молиявий ва меҳнат) айрим етказиб берувчиларга, шу жумладан товар ёки молия бозорининг янги иштирокчисига ажратиш йўли билан, бошқаларнинг харажатларига нисбатан кўпроқ сарфланишига олиб келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозорларида тадбиркорлик субъектлари иштирокида давлат корхонаси ёки давлат улуши бор корхоналар тузишни назарда тутса ва унинг натижасида рақобатни чеклайдиган ҳолат юзага келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишини пасайтирса, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи ўзини ўзи бошқарадиган ёки биргаликда бошқариладиган тартиб яратса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларни, шу жумладан етказиб берувчиларнинг ишлаб чиқариш, нархлар, айланмалар ёки харажатлар бўйича ахборотларини ёритишни талаб этса ёки рағбатлантирса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг амал қилишидан ҳар қандай алоҳида тармоқ ёки етказиб берувчилар гуруҳи фаолиятига иммунитет тақдим қилса;
(25-банди «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконини чегараласа, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ўз хоҳишлари асосида улар кимдан товар (иш, хизмат) сотиб олиш масаласини ҳал қилиш имкониятларини чегараласа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг бир товар ёки маҳсулот етказиб берувчилардан бошқасига ўтишида нархни ошириб, уларнинг имкониятларини камайтирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи учун товар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда зарур бўлган ахборотнинг асл моҳиятини ўзгартириб, натижада уларнинг адашишига олиб келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Услубиётнинг 25-бандида келтирилган эҳтимолий оқибатлар қуйидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозори иштирокчиларининг товар ва молия бозорига кириш харажатлари (бевосита ёки билвосита) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани қабул қилинишидан барча манфаатдор бўлган томонлар учун фойданинг (бевосита ёки билвосита) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатлари ва фойдалари ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг қабул қилиниши юзасидан манфаатларига таъсир кўрсатадиган тегишли товар ва молия бозори иштирокчиларининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил нархлар ва тарифлар, шу жумладан бозорга кириб келувчи импорт маҳсулотларнинг нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа билан тартибга солинадиган товар (иш, хизмат)га эҳтиёжнинг даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани тайёрлашга асос бўлган ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижани аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа батафсил ёритилиши лозим. Бунда ишлаб чиқувчи тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторларини (кўрсаткичларини) белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Индикаторлар ҳар бир мақсад бўйича акс эттирилади. Бунда индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар белгиланиши лозим. Бунда қуйидаги масалалар акс эттирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги давлат органи ва ташкилоти ёки унинг таркибий бўлинмасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни (йўриқномалар, кўрсатмалар ва ҳ.к.) ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини ва бошқа дастурий таъминотларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимларини ёки соҳанинг бошқа иштирокчиларини ўқитиш ҳамда малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат органи юклатилаётган вазифаларини тўлақонли бажара олиши учун барча зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан уларни бажариш учун етарли муддатга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа батафсил ёритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)га жойлаштириш орқали мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчи лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 1-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси давомида муайян соҳада тартибга солувчи воситалар жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида лойиҳани, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни ва бошқа зарур маълумотларни манфаатдор шахслар гуруҳлари, шу жумладан, илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар билан муҳокама қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар тақдим этган таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Ex-post» усули бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолаш ушбу Услубиётнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолашда тартибга солишнинг натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда долзарблиги таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тартибга солишнинг натижадорлиги режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилганлик даражаси ва режалаштирилган натижаларга эришилганлигидан келиб чиқиб аниқланади. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили, тартибга солиш билан кўзланган (белгиланган) мақсадларга эришиш ёки ушбу мақсадга эришишда ижро механизми қанчалик муваффақиятли бўлганлигини кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили ўтказилганида тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган кутилмаган оқибатлар ҳам аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кўзланган мақсадларга эришилмаган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар унга мувофиқ амалга оширилмаган бўлса, натижа кўзланган мақсаддан қай даражада орқада қолаётгани аниқланиши, шунингдек унга таъсир кўрсатган омиллар баҳоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тартибга солишнинг натижадорлигини аниқлашда белгиланган мақсадларга ўз вақтида эришиш мумкинлиги ёки қўшимча муддатлар зарурлиги ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тартибга солишнинг самарадорлиги эришилган натижа ва сарфланган ресурслардан қанчалик самарали фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тартибга солиш ёндашувларидаги фарқлар натижага сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тартибга солишнинг бошқа муқобил вариантлари камроқ харажат эвазига бир хил фойда келтириш (ёки бир хил шароитда кўпроқ фойда келтириш) имкониятлари ўрганилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тартибга солишнинг самарадорлигини таҳлил қилишда турли манфаатдор томонларга келадиган тартибга солиш харажатлари, шунингдек унинг афзалликлари ҳам ўрганилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қоида тариқасида, тартибга солиш воситасини жорий этишда фойда харажатни қоплаши ёки ундан юқори бўлиши кутилади. Бироқ, ҳар доим ҳам тартибга солиш воситасининг жорий этилиши барчага бирдек фойда келтирмаслиги мумкин. Бу кўпинча фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсатига тегишли бўлади. Бунда фойда ва харажатларга таъсир кўрсатадиган омиллар ва уларнинг тартибга солиш билан боғлиқлиги аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тартибга солишнинг долзарблиги орқали тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солишнинг долзарблигини таҳлил қилишда тартибга солиш мақсадлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва соҳадаги устуворликларга мос келиши кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш мазкур Услубиётнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида уни такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 2-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қуйидагилар тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий статистик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқибатларни прогнозлаштириш масалалари бўйича илмий-таҳлилий материаллар ва нашрлар, илмий-амалий семинарлар, конференциялар ҳамда йиғилишлар материаллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ташкилотлар ва ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда эълон қилинган нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказилган ўрганишлар, шу жумладан бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(45-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда зарур бўлган ахборот ва маълумотларни тўплаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин (қуйида келтирилган усуллар алоҳида ёки ўзаро бир-бирларини тўлдирган ҳолда биргаликда қўлланилиши мумкин):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик муҳокамаси — лойиҳани тайёрлашда жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар билан муҳокамалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«намунавий завод услуби» — лойиҳани таъсир кўрсатиши кутилаётган муайян тармоқ доирасида корхоналарнинг техник ва иқтисодий параметрларига кўра ажратиб олиб, бир ёки бир неча ана шундай корхоналарни ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномалар — асосан, пул шаклида ифода этиш мураккаб бўлган таъсирлар қийматини аниқлашда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эконометрик услублар — маълум тартибга солиш воситасини ўрганилаётган кўрсаткичга, бошқа омиллар таъсиридан ажратган ҳолда, соф таъсирини аниқлаш тақозо этилганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА

1. Ушбу муносабат (соҳа) норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солиниши керакми?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача варианти мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантни кўрсатинг?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) фуқарога, жамиятга ва давлатга қандай ижтимоий-иқтисодий таъсир кўрсатиши мумкин?
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳада таклиф қилинаётган тартибга солиш воситаси муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усули ҳисобланадими?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай хавфлар ва салбий оқибатлар юзага келиши мумкин?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай афзалликлар ва ижобий оқибатлар (фойда) юзага келиши мумкин?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳада тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатларга олиб келувчи қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳа қабул қилинишининг рақобат муҳитига қандай салбий ёки ижобий таъсири мавжуд?
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳада кўрсатилаётган муддатлар оқилона танланганми, ортиқча вақт ва (ёки) харажатларга олиб келмайдими?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳада кўрсатилаётган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу муносабат (соҳа) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат (бундан буён матнда Ҳужжат деб юритилади) билан самарали ва сифатли тартибга солинган, деб ҳисоблайсизми?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсадларга ва ижобий кўрсаткичларга қай даражада эришилди?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солиш воситаси ва усулини қўллашда қандай кутилмаган салбий ва ижобий оқибатлар вужудга келди?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳужжатда тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатлар юзага келишига сабаб бўлган қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳужжатдаги тартибга солишга оид қоидалар ва воситалар соҳадаги рақобат муҳитига қандай салбий ёки ижобий таъсир кўрсатди?
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача вариантини қабул қилиш керакми? Агар зарурат бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантларни кўрсатинг?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаcининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ

1-боб. Умумий маълумотлар

1.

Ишлаб чиқувчи ва ҳамижрочи(лар)нинг номи

2.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тури ва номи

3.

Кутилаётган кучга кириш санаси

2-боб. Лойиҳа билан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг таҳлили

4.

Муаммо вужудга келган соҳа ва унинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти

5.

Лойиҳабилан ҳал этилиши кўзда тутилган муаммоларнинг тавсифи (шу жумладан муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар таҳлили)

6.

Муаммонинг сабаблари ва унинг мавжудлиги туфайли келиб чиққан (келиб чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар тўғрисида маълумот

7.

Давлат аралашувининг зарурияти

3-боб. Лойиҳа орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар

8.

Умумий мақсад

Махсус мақсад

Тезкор мақсад

* Маълумотлар манбалари:
_________________________________________.

4-боб. Тартибга солишнинг муқобил усулларининг тавсифи

9.

Муаммони ҳал қилишда тартибга солишнинг муқобил усуллари тавсифи (усулларнинг ҳар бири муаммони қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатган ҳолда):

Усул номи

Афзалликлари

Камчиликлари

1-усул

2-усул

...

5-боб. Тартибга солишнинг муқобил усулларининг фойда ва харажатлар таҳлили тўғрисида маълумот

10.

1-усул қабул қилиниши натижасида келиши мумкин бўлган фойда ва харажатлар тавсифи:

Харажат ва фойда тури

Миқдорий кўрсаткичлар

Бир марталик

Даврий

Бевосита харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Билвосита харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Маъмурий сарф-харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Бевосита фойда

Фойда тури

Манфаатдор томон (сони)

Билвосита фойда

Фойда тури

Манфаатдор томон (сони)

Жами фойда ва харажатлар

Фойда

Харажатлар

Соф жорий қиймат

*Маълумотлар манбалари: __________________________________________________________________________________________________.

(муқобил усулларнинг сони бўйича жадваллар қўшилиши лозим)

11.

Фойда ва харажатлар таҳлили натижаси бўйича танланган усулни асослаш

12.

Тартибга солинадиган манфаатдор томонлар таҳлили

Тадбиркорлик субъектлари

Сони

Улуши

(фоизда)

Микрофирмалар

Кичик корхоналар

Йирик корхоналар

...

Жами

*Маълумотлар манбалари:
__________________________________________.

6-боб. Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсири

13.

Лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган оқибатлар (салбий/ижобий) тавсифи:

Товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сонини чеклаши (чекламаслиги)

Етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегаралаши (чегараламаслиги)

Етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишини пасайтириши (пасайтирмаслиги)

Истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконининг чегараланиши (чегараланмаслиги)

7-боб. Лойиҳа қабул қилинишидан кутилаётган натижа

14.

Лойиҳа қабул қилиниши натижасида эришиладиган мақсадлар ва кўрсаткичлар:

Эришиладиган мақсадлар

Индикатив кўрсаткичлар

Индикатив кўрсаткичларнинг ўлчов бирлиги

Индикатив кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари

8-боб. Тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар

15.

Тартибга солиш мақсадларига эришиш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар:

Чора-тадбирлар номи

Масъул ижрочи

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

9-боб. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот

16.

Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари тўғрисида маълумот:

Лойиҳани муҳокама қилишнинг идентификация рақами

Лойиҳа муҳокамага қўйилган давр

Бошланиши

Тугаши

Келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаси

Жами таклифлар сони

Қабул қилинган

Рад этилган

10-боб. Таклиф этилаётган тартибга солишнинг асосланганлигини баҳолашга имкон берадиган бошқа маълумотлар

17.

Маълумотлар

* Маълумотлар манбалари: _________________________________________.

18. Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва келтирилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

Иловалар (мавжуд бўлганда).

Давлат органи ва ташкилоти раҳбари

_________
(имзо)

___________________
(Ф.И.О.)

_____________ (сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-боб. Умумий маълумотлар

1.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) тартибга солиш таъсирини баҳолашни (бундан буён матнда ТСТБ деб юритилади) амалга оширувчи давлат орган ёки ташкилоти номи

2.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номи ва реквизитлари

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ бўйича ҳисобот ва ТСТБ тўғрисида хулосалар мавжудлиги тўғрисида маълумот

4.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ТСТБдан ўтказиш учун асос

5.

Тартибга солиш таъсир кўрсатаётган объектлар ва/ёки субъектлар (манфаатдор томонлар)

2-боб. Тартибга солиш мақсадларига эришилганлиги ва натижадорлиги тўғрисида маълумотлар

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши натижасида эришилган мақсадлар ва кўрсаткичлар:

Лойиҳаси ишлаб чиқилган даврда қўйилган мақсадлар

Прогноз қилинган индикатив кўрсаткичлар

Қўйилган мақсадларга эришилганлиги тўғрисида маълумот

Эришилган

индикатив кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Ҳисоблаш усуллари

1-кўрсаткич

1-кўрсаткич

2-кўрсаткич

2-кўрсаткич

7.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган ижобий ва салбий оқибатлар таҳлили:

Ижобий

Салбий

3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги (
фойда ва харажат таҳлили) тўғрисида маълумотлар

8.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келтирилган фойда ва (ёки) юзага келган харажатларнинг тавсифи:

Харажат ва фойда тури

Миқдорий кўрсаткичлар

Бир марталик

Даврий

Бевосита харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Билвосита харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Маъмурий сарф-харажатлар

Харажат тури

Манфаатдор томон (сони)

Бевосита фойда

Фойда тури

Манфаатдор томон (сони)

Билвосита фойда

Фойда тури

Манфаатдор томон (сони)

Жами фойда ва харажатлар

Фойда

Харажатлар

Соф жорий қиймат

*Маълумотлар манбалари: __________________________________________.

9.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши натижасида тартибга солинадиган тадбиркорлик субъектларининг тоифаси бўйича сони (улуши) ўзгаришининг кўрсаткичлари

Йиллар кесимида

Микрофирмалар

Кичик корхоналар

Йирик корхоналар

20__ йил

20__ йил

20__ йил

*Маълумотлар манбалари:
__________________________________________.

4-боб.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақобат муҳитига таъсири

10.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақобат муҳитига таъсир кўрсатган оқибатлар (салбий/ижобий) тавсифи:

Товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сонини чеклаши (чекламаслиги)

Етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегаралаши (чегараламаслиги)

Етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишини пасайтириши (пасайтирмаслиги)

Истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконининг чегараланиши (чегараланмаслиги)

5-боб. ТСТБ бўйича ҳисобот муҳокама қилинганлиги тўғрисида маълумот

11.

ТСТБ бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари тўғрисида маълумот:

ТСТБ бўйича ҳисоботни муҳокама қилишнинг идентификация рақами

ТСТБ бўйича ҳисобот муҳокамага қўйилган давр

Бошланиши

Тугаши

Келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаси

Жами таклифлар сони

Қабул қилинган

Рад этилган

6-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни баҳолашга имкон берадиган бошқа маълумотлар

12.

Маълумотлар

* Маълумотлар манбалари:
_________________________________________.

7-боб. Хулоса

13.

ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса.

14.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ бўйича ҳисобот ва ТСТБ тўғрисида хулосалар (мавжуд бўлса) ушбу ҳисоботга илова қилинади.

15. Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва келтирилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

Иловалар (мавжуд бўлганда).

Давлат органи ва ташкилоти раҳбари

_________
(имзо)

___________________
(Ф.И.О.)

_____________ (сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2021 й., 10/21/3292/0258-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)