Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Молия вазирлиги Адлия вазирлигининг марказий аппарати учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Адлия вазирлиги ҳузурида қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти ва «Адолат» юридик адабиётлар нашриёти ташкил этилсин.
Адлия вазирлиги институт ва нашриётнинг фаолиятини тартибга солувчи тегишли меъёрий актларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
3. Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ҳамда Жамғарма тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Адлия идоралари ва давлат нотариатида махсус унвонлар — ходимларнинг мартаба даражалари белгилансин ва улар тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин (4-илова).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
давлат ва хўжалик идораларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан ҳар йили битим тузишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
7. Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида:
Вазирлар Маҳкамасига: вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий актларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида; тегишли юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида; ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш Республика жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, «Адолат» нашриёти ташкил этилиши ва «Ҳаёт ва қонун» журнали чиқарилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Адлия вазирлиги иштирокида икки ой муддат ичида судлар, адлия идоралари, нотариат муассасалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари муассасаларини бинолар, транспорт воситалари ва замонавий ташкилий техника билан таъминлашнинг аниқ дастурини амалга оширсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини тасдиқлаш, уларнинг рўйхатга олинганлик учун тўловларини йиғиш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарорининг 5-бандига ўзгариш киритилиб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур қарорга мувофиқ жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик ва уларга кейинчалик ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун олинадиган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда фойдаланилади».
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Юстиция министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 1972 йил 27 сентябрдаги 427-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., № , 57-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Қарорнинг қандай амалга оширилаёганлиги 1993 йилнинг апрель ойида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 12 ноябрь,
523-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ИДОРАЛАРИ ВА ДАВЛАТ НОТАРИАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари бериш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
1-даражали адлия маслаҳатчиси
2-даражали адлия маслаҳатчиси
3-даражали адлия маслаҳатчиси
1-даражали юрист
2-даражали юрист
3-даражали юрист
3. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакасига мувофиқ олий юридик маълумот мавжуд бўлган тақдирда, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига, шунингдек, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда навбати билан берилади.
4. Қуйидагиларга мартаба даражалари берилади:
| Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига |
| 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосарига |
| 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосарларига |
| 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирига; Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; |
| 1-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларига; вилоят ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; |
| 2-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқарма бўлимлари бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига |
| 3-даражали адлия маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари бўлимларининг бошлиқларига; вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига ва адлия бошқармалари бўлимларииинг бошлиқларига; |
| 1-даражали юрист | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бош консультантларига; вилоят марказлари биринчи давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларининг ўринбосарларига; Тошкент шаҳар ноҳиялари биринчи давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига; |
| 2-даражали юрист | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига; давлат нотариал идораларининг катта давлат нотариусларига; |
| 3-даражали юрист | Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига; давлат нотариал идораларининг давлат нотариусларига |
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси, 1, 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиларининг мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2 ва 3-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.
6. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:
3, 2, 1-даражали юристлар учун — 2,5 йилни;
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
3, 2, 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларига 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабасини ўз ичига олган ҳолда ана шу мартабагача эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилганидан қатъи назар кетма-кетликка ва мартабада бўлиш муддатига риоя қилмаган ҳолда мартаба даражаси беришга йўл қўйилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
б) кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
9. Юридик иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан 6 ой ўтгандан кейин, ёш мутахассисларга эса — стажировка муддати тамом бўлиб, лавозимга тайинлангач берилади.
10. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг бир мартаба даражаси белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
11. Мартаба даражалари берилган ходимлар уларда умрларининг охиригача бўладилар ҳамда фақат Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатида ишлаш билан мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум бўлишлари мумкин.
12. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя иш қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин у эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
13. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш 3-даражали давлат адлия маслаҳатчисидан паст бўлмаган мартабага эга бўлган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа шахслар учун эса — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.
14. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариати ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
15. Адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.
16. Ўзбекистон Республикаси адлия идоралари ва давлат нотариатининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларини фарқлаш белгилари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 9 июлдаги 343-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 11-сон, 32-модда; 1994 йил., 1-сон, 3-модда; 1995 й.,3-сон, 8-модда; 4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 44-модда; 5-6-сон, 54-модда; 7-8-сон, 66-модда; 15-16-сон, 138-модда; 2011 й., 14-сон, 134-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда)