Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ВА КЕЛТИРИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ва келтириладиган янги енгил автомобилларга 1997 йил 15 апрелдан бошлаб контракт қийматининг 5 фоизи миқдорида акциз солиғи белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарори 11-бандининг ва кўрсатиб ўтилган қарорга 3-илованинг амал қилиши Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ва келтириладиган янги енгил автомобилларга жорий қилинмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғи тўғри ҳисобланиши устидан назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 апрель,
188-сон
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1997 й., 4-сон, 17-модда)