Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 302-моддасига мувофиқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш механизмларини жорий этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 29 апрелдаги КҚ-35-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 4 март,
КҚ-198-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 4 мартдаги КҚ-198-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига киритилаётган қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 29 апрелдаги КҚ-35-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти қуйидаги мазмундаги 171-боб билан тўлдирилсин:
«171-боб. Сенат томонидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби
1981-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масала жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат қўмиталари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
1982-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари Сенат девонида рўйхатга олинган кундан бошлаб Сенатга киритилган ҳисобланади.
Келиб тушган материаллар Сенат Раисига берилади. Сенат Раиси халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг маълумотларини дастлабки тарзда кўриб чиқадиган Сенатнинг масъул қўмитасини белгилайди.
1983-модда. Сенат қўмиталари халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир фаолиятини Сенат, Сенат Кенгаши ва Сенат Раиси топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.
Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш Сенат Раиси ёки унинг топшириғига мувофиқ Сенат Раисининг ўринбосарлари ёхуд Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан амалга оширилади.
1984-модда. Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани ўрганишга тайёргарлик кўриш ва ўрганишни ўтказиш тартиби Сенат қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани ўрганишга тайёргарлик Сенат қўмитаси томонидан мазкур ўрганишни ўтказиш режасини ишлаб чиқишдан бошланади.
Ўрганишни ўтказиш режасини тайёрлаш давомида:
1) ўрганиш ўтказиладиган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши қарорида белгиланган нормаларнинг таҳлилини ўтказади;
2) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
3) ўрганиб чиқилаётган масалага доир тегишли қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларининг дастлабки таҳлилини ўтказади;
4) масала тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқилиши учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.
1985-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари ўрганилишини ўтказиш режасида:
1) саволнома тузиш ва уни юбориш муддатлари;
2) ишчи гуруҳ таркиби;
3) жойларга чиқишнинг аниқ санаси;
4) ўрганиш ўтказиладиган тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши;
5) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини ўрганиш тартиби ва якунланадиган муддати;
6) Сенат қўмитаси қарорининг лойиҳасини тайёрлаш муддатлари;
7) Сенат қўмитаси мажлисини ўтказиш тартиби ва жойи белгиланади.
1986-модда. Саволномани тузиш бекор қилиниши режалаштирилган тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарори нормаларини таҳлил қилиш натижалари асосида амалга оширилади.
Сенат қўмитаси томонидан тузилган саволнома тегишли маҳаллий Кенгашга, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари жойлашган ҳудудда ишлаётган сенаторларга ҳам юборилиши мумкин.
1987-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини ўрганиш учун Сенат қўмитаси томонидан ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига сенаторлар, давлат органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг марказий аппаратларидан, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, экспертлар ва мутахассислар киритилиши мумкин.
1988-модда. Сенат қўмитасининг раиси ёки Сенатнинг тегишли қўмитаси аъзоси — сенатор ишчи гуруҳ раҳбари бўлади.
Ишчи гуруҳ раҳбари ишчи гуруҳнинг аъзолари орасида ишларни тақсимлайди.
Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи амалга оширган ишлари ҳақида ахборот тайёрлайди, бу ахборот кейинчалик умумий маълумотномага киритилади.
1989-модда. Ишчи гуруҳ ўтказган ўрганиш натижалари тўғрисидаги умумий маълумотномада қуйидаги маълумотлар келтирилади:
1) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинган (ишлаб чиқилган) қарорнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишларига мувофиқлиги;
2) аниқланган камчиликлар;
3) якуний маълумотнома;
4) бошқа зарур маълумотлар.
Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган умумий маълумотнома ишчи гуруҳ раҳбари, ишчи гуруҳ аъзолари ва тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари томонидан имзоланади.
19810-модда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорини ўрганиш натижалари дастлабки тарзда Сенат қўмитасининг мажлисида кўриб чиқилади.
19811-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш масаласини ўрганиш натижалари кўриб чиқилаётганда Сенат қўмитасининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда, Сенат қўмитаси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш масаласини ўрганиш натижалари кўриб чиқилаётганда Сенат қўмитасининг мажлисига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мутахассислар, экспертлар ва олимлар таклиф этилади.
19812-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини ўрганиш натижалари бўйича Сенат қўмитаси қарор қабул қилади.
Қарорда қуйидаги масалалардан бири акс эттирилади:
халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид деб топишга асослар мавжуд эмаслиги;
халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид эканлиги ҳамда мазкур масалани Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида Сенат Кенгашига таклиф киритиш.
19813-модда. Сенат халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани ўн беш кун ичида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш масаласини ўрганиш натижалари бўйича қабул қилинган Сенат қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида белгиланган тартибда тегишли маҳаллий Кенгашга, шунингдек мурожаат, маълумот муаллифига юборилади».