Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕАТР ВА МУСИҚА САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОННИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг 2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги театр-концерт ташкилотларининг ҳамда ўқув юртларининг пенсияга чиққан ходимлари таркибини аниқласинлар ва 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб уларнинг пенсиялари миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияларга устамалар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлансин.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
* 3-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тошкент давлат консерваториясининг янги биноси қурилиши учун:
уни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги;
бош лойиҳаловчи этиб — «Тошшаҳарлойиҳа» институти;
бош пудратчи этиб — «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси белгилансин.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги консерватория қурилишини инвестиция дастурига киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб унинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши учун Маданият ишлари вазирлигига марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Репертуар сиёсатини тубдан яхшилаш ва янги асарларни саҳналаштириш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги янги опера, драма, мусиқа, бадиий ҳамда бошқа санъат асарларини яратганлик учун тўланадиган муаллифлик саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи ставкалари ҳамда миқдорларини қайта кўриб чиқишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақаларда гастроль-концерт фаолиятини жонлантиришга, театр-концерт ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўз даромадлари манбалари ҳамда ҳомийларни жалб этиш ҳисобига яхшилашга йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо», «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмалари. «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Маданият ишлари вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Республика театр-концерт ташкилотларига таклиф этилган артистларга ва саҳналаштирувчи гуруҳга шартнома асосида якка тартибдаги контрактлар бўйича гонорар тўлашга рухсат берилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 28 октябрь,
415-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармони жорий қилинадиган республика театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердак номидаги Қорақалпоғистон давлат мусиқали театри
«Айқулаш» Қорақалпоғистон давлат ашула ва рақс ансамбли
Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоғистон давлат қўғирчоқ театри
Тошкент шаҳри
А. Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет Катта театри
Тошкент давлат оперетта театри
М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги опера театр-студияси
М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон давлат филармониясининг миллий симфоник оркестри
Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри
Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат ёшлар драма театри
А. Қаҳҳор номидаги давлат сатира театри
Й. Охунбобоев номидаги ўзбек республика ёш томошабинлар театри
Давлат рус ёш томошабинлар театри
М. Горький номидаги давлат рус академик драма театри
Муқимий номидаги ўзбек республика мусиқали театри
Республика қўғирчоқ театри
М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси
М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент хореография билим юрти
А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Зарафшон» давлат фольклор ансамбли
«Лазги» давлат вокал-хореография ансамбли
«Баҳор» давлат хизмат кўрсатган ансамбли
«Шодлик» давлат ашула ва рақс ансамбли
Уйғур ашула ва рақс ансамбли
«Чен-чун» корейс ашула ва рақс ансамбли
«Ўздавтелерадио» компаниясининг «Тановар» миллий рақс ансамбли
Андижон вилояти
Й. Охунбобоев номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри
А. Бакиров номидаги Андижон вилоят ёшлар драма театри
Андижон вилоят «Лола» қўғирчоқ театри
Бухоро вилояти
С. Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма ва комедия театри
Бухоро вилоят қўғирчоқ театри
Жиззах вилояти
Ю. Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри
Жиззах вилоят қўғирчоқ театри
Қашқадарё вилояти
М. Тошмуҳамедов номидаги вилоят мусиқали драма театри
Қашқадарё вилоят қўғирчоқ театри
Наманган вилояти
А. Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри
Наманган вилоят қўғирчоқ театри
Самарқанд вилояти
Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят драма ва комедия театри
А. П. Чехов номидаги Самарқанд вилоят рус драма театри
Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри
Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театри
Сирдарё вилояти
О. Хўжаев номидаги вилоят мусиқали драма театри
Сурхондарё вилояти
М. Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри
Фарғона вилояти
М. Горький номидаги Фарғона вилоятлараро рус драма театри
Ю. Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри
Фарғона вилоят қўғирчоқ театри
Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театри
Хоразм вилояти
Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри
Хоразм вилоят давлат қўғирчоқ театри
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармони жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларининг, театр санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларининг лавозимлари
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Артистлар
1. Саҳнанинг етакчи усталари
2. Барча тоифадаги балет артистлари
3. Барча тоифадаги вокал артистлар (опера солистлари)
4. Барча тоифадаги хор артистлари
5. Барча тоифадаги симфоник оркестр артистлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Барча тоифадаги драма артистлари
7. Ёрдамчи таркиб артистлари
II. Бадиий ходимлар
1. Бадиий раҳбар
2. Директор, директор ўринбосари
3. Бош режиссёр, бош дирижёр, бош рассом, бош хормейстер, бош балетмейстер
4. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом, саҳналаштирувчи дирижёр, дирижёр, балетмейстер, рассом, хормейстер
5. Вокал концертмейстери, балет концертмейстери, аккомпаниатор, аккомпаниатор-концертмейстер, адабий қисм, мусиқий қисм, бадиий-саҳналаштириш қисми, труппа мудирлари, бадиий раҳбар ёрдамчиси, бош режиссёр ёрдамчиси
6. Вокал репетитори, балет репетитори, овоз режиссёри, нутқ техникаси репетитори
7. Ишлаб чиқариш устахонаси, цех мудирлари
8. Безакчи рассом, рассом, декоратор-бутафор, пардозчи, костюмчи, реквизитор, тикувчи, бичувчи, режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, пойабзалчи, электр ёритувчи, овоз ёзиш оператори, монтажчи ва саҳна машинисти
9. Катта иқтисодчи, иқтисодчи, бош бухгалтер, бухгалтер, кассир, барча мутахассисликлар бўйича катта техниклар, овоз ёзиш оператори, катта инспектор, инспектор
III. Ўқув юртлари
М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти профессор-ўқитувчилари концертмейстерлари; Тошкент хореография билим юрти раҳбарлари, ўқитувчилари, концертмейстерлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.