29.03.2021 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.03.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг рақобатбардошлиги ва инвестицион жозибардорлигини юқори даражага кўтариш ҳамда келгусида хусусийлаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини жаҳон тажрибаси асосида трансформация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 июлда «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда — Банк) фаолиятини институционал ўзгартириш ва замонавий бизнес моделини жорий этиш бўйича Банк ва Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда — ХМК) ўртасида лойиҳага хизмат кўрсатиш келишуви имзоланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМК томонидан ажратиладиган кредитни тўлиқ ёки унинг бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан 75,0 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилиши тўғрисида битим имзоланиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар (келгуси даврларда уларга тўлиқ риоя этилиши таъминланади) амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган тартибни Банк кузатув кенгаши аъзолигига ва бошқарувига номзодларни кўрсатиш ва тайинлашга нисбатан татбиқ этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кузатув кенгашининг янги таркибини банк стратегияси йўналишидан келиб чиққан ҳолда халқаро банк тажрибасига эга мустақил аъзоларни жалб қилиш ва уларнинг сонини беш нафарга етказиш (Банк кузатув кенгаши аъзолари сони тўққиз нафар эканлиги инобатга олиниб) орқали шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталарни шакллантиришда халқаро амалиёт талабларини инобатга олган ҳолда қўмиталар таркиби асосан мустақил аъзолардан иборат бўлишини ва/ёки уларнинг қўмиталар раислигига тайинланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва мукофотлаш тизимида халқаро тажриба стандартларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кузатув кенгаши томонидан Банк ижро этувчи органини, шунингдек ижро этувчи орган аъзоларининг (бошқарув раиси ва аъзолари) меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини бозор амалиёти стандартлари ва Банкдаги меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимидан (KPI) келиб чиққан ҳолда шакллантириш ва белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкка алоқадор шахслар, шу жумладан давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари билан хар қандай операцияларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш ва унга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришда операцион мустақиллик, бозор тамойиллари ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда Банкнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан мустақил равишда, Банк сиёсати асосида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав фонди (капитали)га Банк маблағларини инвестиция тариқасида жалб қилишни ман этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ХМКнинг Банк акциядорлари таркибига кириш тўғрисидаги тегишли хабарномаси олингандан сўнг (бундай хабарнома олингандан кейин 90 кундан кечиктирилмаган муддатда) қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни Вазирлар Маҳкамасининг котибиятларига бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек,маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари рўйхатидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил директорлар орасидан Банк кузатув кенгаши раисини сайлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги Банк билан биргаликда ХМК ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Банкни хусусийлаштириш жараёнининг асосий босқичларини ҳамда корпоратив бошқарув тузилмасига ўзгаришлар киритишга ва ахборотни ошкор қилиш амалиётини жорий қилишга йўналтирилган тадбирларни, шунингдек, томонларнинг Банкни хусусийлаштириш жараёнини амалга оширишга доир мажбуриятлари 2023 йил якунига қадар бажарилишини назарда тутадиган «йўл харитаси»ни (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банк кузатув кенгаши ва бошқарувига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош офис ва филиаллар тармоғи ходимларини рағбатлантириш механизмига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шу жумладан мижозларнинг садоқати ва қониқиш даражасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) жорий этиш жараёнини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг инвестиция фаолияти натижасида харид қилинган ва банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотиш. Активларни улар савдога қўйилган муддатдан бошлаб 3 ой давомида баҳолаш (бозор) қийматида сотиш (улушни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш) имкони бўлмаганда, уларнинг бозор нархини номинал қийматгача камайтириш ва ушбу масалани Банк кузатув кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан, банк активлари ва кредит портфели тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар улушини камайтириш бўйича самарали чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматларининг жозибадорлигини ошириш, замонавий ва масофавий молиявий хизмат турларини, IT-технологияларни қўллашни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини (айниқса, таваккалчиликларни бошқариш, IT соҳасида) мунтазам равишда такомиллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл харитаси»га мувофиқ 2023 йил охирига қадар Банкни хусусийлаштириш ва банк устав фонди (капитали)даги давлат улушини 50 фоиздан камайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ва ХМК ўртасидаги кредит битимида назарда тутилган шартлар асосида Банкнинг кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини банк томонидан қўшимча чиқариладиган оддий акцияларга конвертация қилиш имкониятини бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк «йўл харитаси»да кўрсатилган муддатгача хусусийлаштирилмаган ёки ушбу қарорнинг 7-бандида қайд этилган битимлар шартлари бажарилмаган тақдирда, Банкнинг ХМКга тегишли оддий акцияларини қайта сотиб олиш бўйича давлат мажбуриятини қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан музокаралар олиб бориш ваколати берилсин ва Ўзбекистон Республикаси номидан ҳаракат қиладиган Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ТТЖ) ҳамда ХМК ўртасида белгиланган тартибда қуйидаги битимлар тузилиши маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лойиҳани амалга ошириш учун томонлар мажбуриятлари, шу жумладан, Банкдаги давлат назорат пакетини камайтириш тартиби, муддати ва усуллари, шунингдек, Банк фаолиятини тижоратлаштиришга эришиш ва унинг операцион мустақиллигини оширишга доир чора-тадбирлар кўрсатилган имплементация тўғрисидаги битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМК билан кредит битимининг амал қилиш муддати давомида Банк устав фонди (капитали)даги давлат улушини камида 50 фоиз ва бир дона акция миқдорида сақлашни назарда тутадиган (давлат томонидан «йўл харитаси»га мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш ҳоллари бундан мустасно) устав фонди (капитали)даги миқдорни сақлаш тўғрисидаги битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш опционини ХМК томонидан амалга оширишда тузиладиган ва Молия вазирлиги, ТТЖ ҳамда ХМКнинг Банкни бошқариш бўйича ваколатлари аниқ кўрсатилган акционерлик битими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва/ёки Банк томонидан «йўл харитаси» ва битимлар шартлари бажарилмаган тақдирда, Банкнинг ХМКга тегишли бўлган акцияларини Банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш опционини ХМК томонидан амалга оширишда тузиладиган шартномада белгиланган тартибда ТТЖ томонидан қайта сотиб олиш бўйича давлат мажбуриятларини ўз ичига оладиган акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лойиҳа ва «йўл харитаси»ни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа битимлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «йўл харитаси» ва битимлар шартлари давлат томонидан бажарилмаган тақдирда, ТТЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ акциялар қиймати тўланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг ХМКга тегишли бўлган акцияларини биржа ёки биржадан ташқари савдоларга қўймасдан, тўғридан-тўғри битимлар тузиш орқали сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ТТЖнинг Банк устав фонди (капитали)даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сон қарорига мувофиқ киритилган 50 млн АҚШ доллар эквивалентидаги улуши Банкни хусусийлаштириш жараёнида инвесторларга сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161-сон