27.03.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3291
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 27.03.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3291
Кучга кириш санаси
27.03.2021
Ҳужжат 27.03.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон «Вазирликлар. давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш ҳамда консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Агар ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида белгиланган тартибдаги йиғим миқдоридан ошиб кетган тақдирда (масалан, консуллик мансабдор шахсининг транспорт, кунлик, уй-жой ижараси ва бошқа харажатлари), Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси раҳбари аризачи билан келишган ҳолда ҳақиқий харажатлар ўрни тўлиқ қоплангунига қадар йиғим миқдорини ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.